26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бир ҳафтада бир дунё таассуротлар

ЭКСПО –2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазмасининг очилганига бир ҳафтадан ошди. Бугунги кунда кўргазма омманинг энг муҳим мавзусига айланиб улгурди.

Кўргазмада ҳар куни бир неча мамлакатларнинг павильонлари очилмоқда. ЭКСПОнинг биринчи ҳафтасидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида Астанада ўтган пойгани айтиш мумкин. Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев соврини – “ЭКСПО –2017” кубоги учун пойгада элимизнинг 14 вилояти, Астана ҳамда Алмати шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистондан 150дан зиёд чавандоз иштирок этди. Энг йирик соврин 2400 метр узоқликдаги пойгада қатнашган Россиядан келган “Гри д Асье” номли тулпорга насиб этди. Унинг соҳибига “ЭКСПО кубоги” ҳамда 50 минг АҚШ доллари берилди. 1800 чақиримли пойгада Қозоғистоннинг “Шаңтимес” номли арғумоғи маррага биринчи келди. Унинг соҳибига ҳам 50 минг доллар топширилди. Қунан пойга, йўрға мусобақаси, оломон ҳамда тўп пойга ғолибларига ҳам пул мукофотлари топширилди.

Бир ҳафта давомида павильон ҳудудларида бир неча давлатнинг миллий кунлари уюштирилди. “Ұлы Дала симфониясы” шоуси, турли кўнгилочар дастурлар ҳам меҳмонларни ўзига жалб этмоқда. Конгресс марказда “Янги энергетика: сармоялар ҳамда ҳамкорлик” мавзуида халқаро музокаралар ўтса, Астана иқтисодий форумида ҳам қатор масалалар муҳокама қилинди.

ЭКСПО – 2017 кўргазмасига Шимкент шаҳридаги мактаблардан сараланган 150 ўқувчи бориб келди. Шимкент шаҳар таълим бўлими ҳамда “Жаңа Талап” сайёҳлик фирмаси навбати билан, 1650 ўқувчини халқаро кўргазмага олиб боради.

, 2017-06-20, 11:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.