26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали онага уй берилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Байдибек тумани, Шаян қишлоғидаги ёрдамга муҳтож кўп болали она уйига бориб, оиланинг бугунги турмуши билан танишди. 

6 бола билан ижара уйда яшаб келаётган ёлғиз онанинг орзуси – бошпанали бўлиш. У қишлоқ касалхонасида кичик тиббий ходима бўлиб ишлайди. Оиланинг аҳволига гувоҳ бўлган минтақа раҳбари туман ҳокимига бошпана масаласини ҳал қилишни топширди. “Ғамхўрлик” дастури доирасида кўп болали онага янгидан қурилаётган икки қаватли уйдан квартира бериладиган бўлди.

Байдибек туманига иш сафари билан борган вилоят ҳокими Бўралдай қишлоқ округида жойлашган “Шаян” индустриявий минтақасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Сўнг Алғабас қишлоқ округи Қазата аҳоли манзилидаги сув тозалаш ускуналарини бориб кўрди. Сув тармоқларини қайта таъмирлаб, яқинда жойлашган тўртта аҳоли манзилларига ичимли сув тортиш масаласида масъул мутахассислар билан учрашди. Шунингдек, Қапшағай сув омборини таъмирлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Марказий хиёбонда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шунингдек, Туркистон вилояти ҳокими маҳаллий оқсоқоллар билан учрашиб, бажарилаётган ишларга тўхталди.

2020-02-11, 04:46 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.