26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳисоботга огоҳлантиришсиз борди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туман-шаҳар ҳокимларининг йиллик ҳисоботига огоҳлантиришсиз келиб, қатнашишини эслатган эди. Минтақа раҳбари Сариоғоч тумани ҳокимининг ҳисобот мажлисига худди шундай келди. 

Ҳоким келганда туман раҳбари Мухит Ўтаршиев маҳаллий одамларнинг саволларига жавоб бераётган эди. Кутилмаган учрашувга гувоҳ бўлган фуқаролардан баъзилари таклифларини Ўмирзақ Шўкеевнинг ўзига айтдилар. 

Туманда амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилган ҳоким барча соҳаларда ўсиш борлигини таъкидлаб ўтди. 

– Айниқса, қишлоқ хўжалиги ва туризм, қурилиш соҳаларида режаланган ишлар жадал олиб борилмоқда. 2020 йили 30та маиший иншоотнинг қурилиши юритилиб, бюджетнинг даромадлар қисми 102,7 фоизга бажарилган, – деди М. Ўтаршиев.

Туман ҳокимининг айтишича, «Халқ овозига қулоқ тутадиган давлат» концепцияси – эл Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига Мактубидаги энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу йилги ҳокимлар ҳисоботи – давлат концепцияси бевосита ижросининг далолати. Туман ҳокими якуний ҳисоботга қадар барча аҳоли манзилларини оралаб, фуқаролар билан учрашганини ҳамда уларни шахсий масалалари бўйича қабул қилганини ҳам айтиб ўтди.

Чегарага ёндош туман ҳокимининг иши билан танишган минтақа раҳбари туман ҳокимлари аҳолига яқинлигини амалдаги ишлари билан кўрсатишлари кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

2020-02-11, 04:48 503
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.