26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болалиларга алоҳида нафақа

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов етти нафардан ортиқ фарзанди бор оилаларга бериладиган нафақани кўпайтириш ташаббуси бўйича келишувга эришилганини маълум қилди, деб хабар беради ҚозАхборот.

– Жорий йил январь ойидан бошлаб кўп болали оилаларга даромадидан қатъиназар, алоҳида нафақа жорий қилинди. У тўрт ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалардаги ҳар бир болага 10 600 тенгени ташкил этади. Шу ўринда «Нима учун кўп фарзандли оилаларни аниқлашда етти нафар бола билан чекланилди?» деган саволлар йўлланмоқда. Сабаби, янги қонунда 7 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга 74 минг тенге тўлаш белгиланган, – деди вазир Парламент Мажлисида ўтган йиғилишда. 2020 йилдан 4 ва ундан кўп вояга етмаган болалари ёки 23 ёшга тўлмаган, кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор оилаларга янги турдаги давлат нафақаси тайинланди. У оиланинг ойлик даромадидан қатъиназар, 4 бола учун – 42 496 тенге, 5 бола учун –53 127 тенге, 6 бола учун – 63 757 тенге, 7 ва ундан кўп болалари бор оилаларга 74 388 тенге бўлади. 

«Ўтган ойда ушбу масалани депутатлар билан биргаликда муҳокама қилдик. Ҳозирда қонунга ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 7 бола учун 74 минг, 8 бола учун 85 минг, 9 бола учун 96 минг, 15 бола учун 160 минг тенге бериш кўзда тутилмоқда. АйтганчаШимолий Қозоғистон вилоятида вояга етмаган 15 нафар боласи бор оила истиқомат қиларкан», – деди Биржан Нуримбетов.

ҚозАхборот, 2020-02-11, 04:51 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.