26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
NUR OTAN муҳтож оилага уй қуриб берди

Сайрам тумани, Қорасув қиш­лоғида яшовчи имконияти чек­ланган ёлғиз она Дариға Аманбаевага Nur Otan пар­­­тия­­си Қорасув бошланғич пар­тия ташкилоти раисининг таш­килотчилигида бошпана қуриб берилди. 

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев билан Сайрам тумани ҳо­кими Уласбек Садибеков унинг уйига бориб, оиланинг бу­гунги аҳволи билан яқиндан таниш­ди. Имконияти чекланган бола­ни парваришлаётган уч фар­занднинг онаси раҳбарларни қу­вонч билан кутиб олиб, миннат­дорчилик билдирди.

– Ғамхўрлик ва саховат – қо­нимизда бор фазилат. Ғамхўр бў­лиш, муҳтожларга ёрдам бе­риш ҳар биримизнинг инсоний бур­­­­чимиз бўлиши керак. Янги уй му­борак бўлсин! – деди вилоят ҳокими.

Туркистон вилоятида йўлга қў­йилган “Ғамхўрлик” дастури ўз бой­лигини баҳам кўриш, муҳтож, кўнг­ли ярим одамларга қўл чўзиш мақ­садида амалга оширилмоқда. 

Яқин орада қорасувлик яна бир муҳтож оила бошпана му­аммосидан халос бўлади. Ҳозир ғамхўрликка ташна Абдуалиевлар оиласига ҳам уй қурилмоқда. Унга бошланғич партия ташкилоти фаоллари, қиш­лоқ аҳли, маслаҳат депутатлари ҳомийлик қилмоқда. 

“Ғамхўрлик” дастури доирасида нуротанликлар ёрдамга муҳтож оилаларга бошпана қуриб бе­риш­ни давом эттираверади. Уму­ман олганда, вилоят бўйича 2 мингга яқин оилага лойиҳа доирасида турли кўринишда ғам­хўрлик кўр­сатилади.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2020-02-11, 05:26 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.