26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Масъулият – муаммолар ечими

Кентов шаҳри ҳокими Даурен Махажановнинг 2019 йилда бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи Ш. Қалдаяқов номидаги Маданият саройида ўтди. Элбоши Н. Назарбаевнинг тарихий Фармонига биноан 2018 йил 19 июндан сўнг Туркистон шаҳри тасар­­­­­­­руфидаги 12та қишлоқ округи ва 721 минг гектар майдон Кентов шаҳри тасарруфига ўтган эди.

Бунга қадар Кентовда тўрт­та қишлоқ округи мавжуд эди. Шаҳар марказидаги ҳисо­ботга қадар мав­­жуд 16та қиш­лоқ округининг бар­­часида Д. Махажанов ҳисобот бериб, аҳолининг қониқарли ба­ҳосини олишга сазовор бўлди. Айни пайтда шаҳарда 206625 ки­ши истиқомат қилади. 89368 на­фари ижтимоий фаол, 59062 нафари ўзини-ўзи иш билан таъмин­­­­лаган ҳамда ишсизлик 5,2 фоиз­­­­ни ташкил этади. 

Кентов иқтисодиётида саноат ва қишлоқ хўжалиги баравар ўрин тутади. Маориф соҳасида таҳсинга лойиқ нати­жалар бор. Вилоят бўйича ЯМТ кўрсаткичи ўртача 75 баллни ташкил этса, Кентовда бу кўр­саткич 79,6 балл­га етган. 

Шаҳар ҳокимининг маъру­засидан сўнг ҳоким шаҳар жа­­­­­­­­­­моатчилик кенгаши раиси Хай­­­рул­­ла Қўжабаев, фахрийлар кенгаши раиси Ўмирбек Пу­ка­шев, татар-бошқирд этно­ма­да­­­­­­­­ният бирлашмаси раи­си Фарид Аюпов, оналар кен­­­­­­­­­­­гаши раисаси Маржан Кри­венцова, Эски Иқон қишло­­ғидан Дониш Маннотов, Чўр­­­­­­­ноқ қишлоғидан Малик Ес­ма­хан­­­­­­бетов, нафақадаги ши­фокор Нурмаханбет Жа­хаевлар ўз мулоҳазаларини баён этиб, ҳокимнинг фаолиятига қониқарли баҳо бердилар. 

Мин­барга кўтарилган вилоят ҳо­кими Ў. Шўкеев ҳисобот йиғи­лишига якун ясаб, ўз муло­ҳаза­ларини билдирди: 

– Шаҳар ҳокими ўтган йилнинг кўкламида шу ман­сабга та­­­­­­­­­­йин­ланди. Мен у­ни Павлодар ви­­­­­лоят ҳокими ўрин­­босари бўлиб ишлаб юрга­нида Кентовга таклиф қил­­ган­дим. Ёш, билимли, молия соҳасида тажрибали мутахассис сизларнинг ҳам, менинг ҳам ишон­чимизни оқлашига ишончим комил. Кен­товдаги асосий маса­ла – иссиқлик билан таъмин­лашда биз собиқ ТЭЦни таъмир­лаш, ундан иссиқ­ликни кўп қа­ватли уйларга узатиш, барча сарф-харажатлар 40 млрд. тен­ге бўлгани ҳолда та­биий газни бевосита уйларга етказиб, ки­чик буғ қозонлари ўрнатиш ор­қали харажатни 10 млрд. тен­­­гегача камайтиришга эришдик. Иккинчидан, Кентов вилоят мар­­­­кази – Туркистон шаҳри билан баравар ривож­ланади. Қишлоқ хўжалиги, сув омборлари, озиқ-овқат захираси, яшил белбоғ ка­би улуғвор режаларда Кентов шаҳ­рининг ҳамда ундаги 16та қишлоқ округининг ҳис­саси катта. Мен ҳокимнинг фао­лиятини қониқарли деб баҳо­лайман. Жорий йили 65 ёшга тўладиган Кентов шаҳри рав­нақига биргаликда баракали ҳисса қўшайлик. 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2020-02-11, 05:28 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.