26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Фарзандларни меҳнатга ўргатиш керак''

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев “Ғамхўрлик” дастури доирасида ёрдам кўрсатилган Тўлебий тумани, Зертас қишлоқ округидаги 8 болали хонадонга бориб, унинг ҳаёти билан танишди.

 Кўмакка муҳтож Қуат Ўралов бир этак болалари билан бир хонали уйда яшамоқда. Доимий иши бўлмаган оила давлат томонидан болалари учун бериладиган нафақага кун кечирмоқда. Дастур доирасида ёрдам беришни ният қилган маҳаллий тадбиркор уларнинг уйи томини янгилаб бермоқчи.

– Боқимандалик билан муҳтожликни ажрата олишимиз зарур. Болаларга давлат томонидан бериладиган ёрдам пули уларнинг ўзига сарфланиши керак. Энг катта бойлигимиз – еримиз! Томорқадан унумли фойдаланиб, фарзандларни меҳнатга ўргатиш керак. Ҳаммамиз қишлоқда ўсдик. Меҳнат одамни улуғлайди. Уй қурилишида ҳам болаларингиз ёрдамлашиши лозим, – деди вилоят ҳокими.

Умуман олганда, Тўлебий туманида турмуши ночор 86та оила аниқланган. Уларни оталиққа олишга ҳокимлар, депутатлар ва тадбиркорлар сафарбар этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-13, 03:44 582
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.