26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятнинг бош қурувчиси тайинланди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг қарори билан вилоят қурилиш бошқармасининг раҳбари лавозимига Қуттибек Рахматуллаули ЖАМАШЕВ тайинланди.

Қуттибек Рахматуллаули 1961 йилда туғилган, олий маълумотли. Алмати меъморчилик-қурилиш институтини тамомлаган. Ихтисоси – қурилиш муҳандиси, техника фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1984 йили Красноярск ўлкасидаги Шарипов шаҳар электр ҳамда муҳандислик тармоқлари муассасасида усталикдан бошлаган. 1986-1992 йиллари Шимкент уй-жой қурилиши комбинатида монтажчи, “Шимкентжилстрой” лойиҳа-қурилиш бирлашмаси монтажчиси, 2-даражали муҳандис бўлиб ишлаган.

Давлат хизматида 1993-2004 йиллар оралиғида Жанубий Қозоғистон вилоят божхона департаменти инспектори, бош инспектори, бўлим бошлиғи лавозимларида меҳнат қилди.

2004-2007 йилларда “Қозоқ-рус текстили альянси” МЧБ бош директорининг тижоравий масалалар бўйича ўринбосари, директори, “Оңтустік махсус иқтисодий минтақаси дирекцияси” директорининг ўринбосари, 2007-2009 йиллари Жанубий Қозоғистон вилоят қурилиш департаменти директорининг ўринбосари, Жанубий Қозоғистон вилоят давлат меъморчилик-қурилиш назорати департаменти директорининг ўринбосари, Жанубий Қозоғистон вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари, 2009-2011 йилларда Шимкент шаҳар қурилиш бўлими мудири ўринбосари, бандлик ҳамда ижтимоий дастурлар бўлими мудирининг ўринбосари, қурилиш бўлими бошлиғи лавозимларида хизмат қилган.

2011 йилнинг ноябридан Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича давлат меъморчилик-қурилиш назорати ҳамда лицензиялаш департаменти директори, Жанубий Қозоғистон вилоят давлат меъморчилик-қурилиш назорати бошқармасининг раҳбари вазифаларини бажариб келди.

 

, 2017-06-20, 11:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.