26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги иншоотлар фойдаланишга берилади

Туркистон шаҳридаги қурилишлар икки қисмга ажратилган. Улар: маъмурий-тадбиркорлик ҳамда маънавий-маданий марказ. Бу ерда бугунги кунда 15та маданий-маиший иншоот қурилмоқда. Уларни 2020 йили тўлиқ тугатиш режалаштирилган.

Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси  раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Бақтибай Дуйсебеков шуларни маълум қилди.

–Қурилиш бораётган маъмурий-тадбиркорлик марказда 8та иншоот бор. Улар: ёпиқ бассейнга эга спорт мажмуаси, 7000 ўринли стадион, Ўқувчилар саройи, департаментлар, бошқармалар уйи, Конгресс холл, Рақамли идора, ўйингоҳлар хиёбони. Бундан ташқари, маданий-маънавий марказда 7та иншоот: Яссавий музейи, “Буюк Дашт” маркази, Ҳунармандчилик маркази, илмий-оммабоп кутубхона, драма театри, Тўнғич Президент хиёбони, Арбат. Шунингдек, бу ерда “Карвон сарой” қурилиши ҳам бошланди, – деди Бақтибай Елиқулули.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили 9та иншоот қурилди. Вилоят ҳокимлиги биноси, қабул маркази, Никоҳ саройи, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, амфитеатр, мусиқий фаввора, мусиқа мактаби, олимпиада захиралар мактаби, Шарқ ҳаммоми шулар жумласидан.

Шунингдек, Туркистон шаҳрида хусусий сармоялар ҳисобидан туристларга муносиб хизмат кўрсатадиган “Rixos”, “Нұр-Әлем”, “Hampton by hilton” меҳмонхона мажмуалари қад кўтармоқда. Уларни жорий йилда битказиш кўзда тутилган.

Х. А. Яссавий мақбарасининг олд қисмида ободонлаштириш ишлари тугатилади. Шунингдек, Б. Саттархонов шоҳкўчасидаги майдони 20 гектардан иборат истироҳат боғининг қурилиши деярли тугади.

Ўтган йили вилоят бўйича туман, шаҳар меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлимлари томонидан 81 253 давлат хизмати кўрсатилган. Яъни, ҚР ҳудудидаги кўчмас мулк объектларининг манзилини аниқлаш бўйича 74 145 маълумотнома, 2809 меъморий-лойиҳалаш буюртмаси берилиб, 4299та эскиз лойиҳаси тасдиқланди.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-02-15, 05:30 483
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.