26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамоат қабулида ижтимоий масалалар кўрилди

Юзга яқин фуқаро вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев  қабулида бўлдилар. Вақтни тежаш мақсадида  вилоят ҳо­кимининг ўринбосарлари Са­кен Қалқаманов ва Улан Тажибаевлар ҳам минтақа раҳ­бари билан бир қаторда фуқароларни қабул қил­дилар. Шикоятларда асосан банд­лик, бошпана, тадбир­кор­ликка ёрдам каби маса­ла­лар тилга олинди.

– Биз ҳар бир ариза, таклиф-талаб ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Шунинг учун ҳам бугун­гидай учрашувларнинг аҳамияти катта. Ҳар бир раҳбар ўз қа­бу­лига келган кишини илиқ қа­бул қилиб, унинг аҳволини сў­­раб, дардини тинглаши ло­зим. Масалалар фақат қонун дои­расида ҳал эти­лиши зарур, – де­ди вилоят ҳокими.

Қабулга келган Сайрам тума­ни, Манкент қишлоғи фу­қароси ҳу­дудда ёшлар тарбиясига сал­­бий таъсир кўрсатадиган ўйин автоматларининг кўпай­ган­лиги, уларнинг ўрнига ёшлар­га мўл­жалланган спорт майдон­чаларини ташкил этишни ил­тимос қилди.

Масалаларни муҳокама қи­лиш давомида таклифлар ва мас­лаҳатлар берилди. Ҳар бир ма­салани ҳал этиш учун туман, ша­ҳар ҳокимлари ва давлат идо­ра­лари раҳбарларига аниқ ва­зи­фалар юклатилди.  

Ҳоким қабулида бўлган 90 ёшли Е. Бимаханбетули ўзи яшайдиган Чўрноқ қиш­­лоғини ободонлаштириш ма­саласини кўтарди. 

Оқсоқолнинг айтишича, ушбу қишлоқ вақтида ту­ман маркази бўлган ва бу­гунги кунда ҳам Туркистон ту­ма­нининг маркази бўлса, айни муддао экан.

Минтақа раҳбари таклифни атрофлича ўрганиб чиқиб, кейин қарор қабулланишини маълум қилди. 

Туркистонлик Р. Шокирова вақтида ишламасдан тўхтаб қолган марказий ҳаммомни қайта ишга тушириш зарур­лигини айтди.  

А. Жайинбаева эса бош­панали бўлгани учун ҳокимга раҳмат айтгани келибди. Қолаверса, кўп болали она ян­­ги уйи яқинида жойлашган мак­табдан иш топиб бериш­ла­­рини ҳам ўтинди.

Байдибеклик бир гуруҳ фуқа­ролар ҳокимдан мол боқиш учун яйлов сўрашди ҳамда беморлар даволаниши учун кундузги ста­ционар қуриб беришни илтимос қилишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, кел­ганларнинг барчаси савол­ла­рига қониқарли жавоблар олишди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-15, 05:34 172
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.