26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
А. Мамин Туркистондаги инфратузилма ишларини текширди

ҚР Бош вазири ва Туркистон вилояти ҳокими Туркистон шаҳридаги янги аэропорт ҳамда унга олиб борадиган авто­мобиль йўли қурилишини текширишди. Иншоот вилоят марказидан 16 чақирим узоқликда жойлашган ҳамда жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга берилади. Терминалнинг ўтказиш қуввати йилига 3 млн. йўловчини ташкил этади.

А. Мамин Конгресс-холл, Ўқув­чилар саройи, ҳокимликнинг идоралар зали, бассейнга эга спорт мажмуаси, 7 минг ўринга мўлжалланган стадион, драма театри, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси, аттракционларга эга шаҳар хиёбони, “Буюк Дашт эли” маркази ҳамда Х. А. Яссавий музейи бинолари қу­рилаётган майдончаларни оралади, шунингдек, “Буюк Ипак Йўли” маркази, Миллий ҳу­нармандлар маркази ва ташриф маркази биноларини пардозлаш ишларини кўздан кечирди.

Ҳукумат раҳбари ҳар бири 120 хонадан иборат “Rixos Turkestan”  ва “Hampton by Hilton” меҳмонхоналари, шунингдек, Туркиянинг  “Sembol construction”  компанияси қураётган, сар­моявий қиймати 80 млрд. тен­гени ташкил этадиган “Карвон-сарой” кўпсоҳали сайёҳлик маж­­­­муасининг қурилиши билан та­­нишди. Уларни жорий йилда иш­га тушириш кўзда тутилган.

– Тўнғич Президент – Эл­боши Н. Назарбаев ҳамда Дав­лат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон шаҳри­нинг ривожига алоҳида эътибор қа­ратмоқда. Жорий йил кузда бу ерда туркийзабон дав­лат­лар ҳамкорлик кенга­ши­нинг саммитини ўтказиш режа­лаш­тирилган. Шунинг учун бар­ча керакли иншоотлар ўз муд­датида ҳамда сифатли бит­ка­зи­лишини таъминлаш лозим, – деди А. Мамин.

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати.

2020-02-15, 05:37 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.