26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўтрорда қамишдан плита чиқарадиган завод қурилди

Минтақавий коммуникациялар хизматида Ўтрор тумани ҳокими Ерлан Айтаханов ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубининг туманда амалга татбиқ этилиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тўғрисида брифинг берди.

Сиёсий ҳужжатнинг ҳар бир устувор йўналишига алоҳида тўхталган туман ҳокими “Иқтисодиётнинг ривожланган технологик янгиланиши” юзасидан жорий йил жадаллаштирилган индустриявий-инновациявий тараққиёт дастурига мувофиқ қамишдан қурилиш учун зарур плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилишини айтди. “Ақ Мерген” МЧБ лойиҳа доирасида 30дан ортиқ иш ўрини барпо этади. Йилига 750 минг квадрат метр қамиш плитаси тайёрланади.

– Ўтрор туманида бу йил 25 минг гектарга яқин майдонга уруғ қадалди. Инвентаризация ишлари туфайли уни яна 3 минг гектарга кенгайтириб, 28 минг гектаргача етказиш мумкин. Сирдарё ва Арис дарёларида сувнинг кўплиги туфайли тошқин сувлар ҳам хўжаликка қўл келди: улар ёрдамида 10 минг гектар ер суғорилди. Бундан ташқари, ёз ойларида кузатиладиган сув тақчиллигининг олдини олиш мақсадида ортиқча сувни тўплайдиган табиий сойликларни аниқлаб, сув ғамлаб олдик. Ёз фаслида Маяқум ҳамда Кўксарой қишлоғидаги 2 минг гектарга яқин дала суғорилади. Шу билан бир қаторда, "Кўксарой" сув омбори атрофини оромгоҳларга айлантириб, балиқ хўжалигини ривожлантиришни режаламоқдамиз, – дейди Е. Айтаханов.

Ўтрор тумани аҳолиси ўтган йили 5428 гектарга, бу йил эса 8500 гектар ерга маккажўхори экди. Иқлими боғдорчиликка унча қулай бўлмасада режадаги 65 гектар ўрнига 77 гектар жойга кўчат ўтқазилиб, режа 118,4% фоизга бажарилди. Мазкур Мактубда белгиланган яна бир масала – деҳқонларни ширкатларга бирлаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган. Ўтган йили 123 та деҳқон хўжалиги бирлашиб, 20та қишлоқ хўжалиги ширкати тузишса, бу йил 121 та деҳқон хўжалиги яна 13 та ширкат барпо этди ва уларнинг умумий сони 33 тага етди.

Журналистлар билан бўлган суҳбатда Е. Айтаханов ичимли сув, табиий газ билан таъминлаш, йўл қурилиши, таълим, соғликни сақлаш, туризм соҳаларидаги янгиликларни ҳам айтиб берди. 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-06-20, 11:53 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.