26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Зангори олов'' келди

Тўлейбий туманидаги 9та аҳоли манзилига газ берила бошлади. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев, туман ҳокими Бауржан Ўмарбеков фуқароларнинг қувончига шерик бўлдилар. Йиғилишда табрик сўзи билан чиққан туман раҳбари бошқа аҳоли манзилларида ҳам газ ўтказиш ишлари бораётганини айтиб ўтди. 

2017-2019 йиллар оралиғида республика бюджети ҳисобидан 1 млрд. 988 млн. тенге ажратилиб, Тасариқ қишлоқ округидаги Мойбулоқ, Қўстўбе, Қаратўбе, Балдибек, Тўнкерис аҳоли манзилларига газ қувурларини ётқизиш ишлари олиб борилган эди. 

Ҳозирги кунда 9та иншоотнинг барча техникавий ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бугунги кунда 9та аҳоли манзили бўйича 1542 абонентдан 793тасига техникавий шартлар олиниб, ички газ қувурлари ўтказилган, улар “ГазТранс­ГазАймақ” ҲЖда рўйхатга олинган. Бугун фойдаланишга топширилган газ тармоғини қўшганда, туман ҳудудидаги 55та аҳоли манзилидан 48тасининг табиий газ билан таъминлангани маълум бўлди.

Қолган Қўғали қишлоқ округининг Диханкўл, Узунариқ, Алшали ва Қасқасу қишлоқ округининг Қасқасу, Юқори Қасқасу, Кенесариқ, Керегетас аҳоли манзилларини табиий газ билан таъминлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, таҳлилнинг ижобий натижаси олинди. Смета қиймати – 1 млрд. 269 млн. тенге. Лойиҳани молиялаштириш учун 2020 йилга мўлжалланган республика ва вилоят бюджетига тавсия этилиб, молиялаштириш кутилмоқда. Лойиҳа қаноатлантирилса Тўлебий туманининг 55та аҳоли манзилидаги 118 600 киши 100 фоиз газ билан таъминланади.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-02-18, 04:25 451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.