26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хавфсизлик масаласи – диққат марказида

Қасим-Жўмарт Тўқаев Мюнхен хавфсизлик конференциясида Марказий Осиёдаги вазиятга доир музокараларда иштирок этди.

Давлат раҳбари ушбу тадбирда “Географик жойлашишнинг аҳамияти: Марказий Осиё ҳақида гап” мавзусида маъруза қилди. 

Тадбир қизғин музокара шаклида ўтди. Нотиқлар модераторларнинг саволларига жавоб бериб, Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга оид фикрларини ўртоқлашишди.

Давлат раҳбари минтақанинг ўрни ҳақида гап кетганда, Марказий Осиёнинг дунёвий геосиёсатдаги роли кучайишда давом этишини таъкидлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев форум иштирокчиларига Қозоғистоннинг ташқи сиёсий фаолиятидаги устувор йўналишлар, мамлакатимизнинг Россия, Хитой, Евроиттифоқ, АҚШ ҳамда Афғонистон билан ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб берди.

Минтақадаги хавфсизликни таъминлаш масаласи махсус мавзу сифатида муҳокама қилинди. Давлат раҳбари гиёҳвандликка қарши кураш тадбирлари, Қозоғистоннинг терроризмга қарши курашга қўшган ҳиссаси, “Жусан”, “Русафа” операцияларининг хулосаларига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, Қ. Тўқаев мажлис иштирокчиларига ўзининг Президент сифатида жиддий эътибор қаратадиган йўналишлар, юртимиздаги сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг асосий қирралари ҳақида гап юритди. Шу аснода, Президент иқтисодиётни диверсификациялаш, инновациялар ва рақамлаштиришни ривожлантиришнинг жуда муҳимлигини таъкидлади.

Akorda.kz, 2020-02-18, 04:29 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.