26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳиндистонда чоп қилинди

Ҳиндистоннинг пойтахти – Нью Дели шаҳридаги “AUTORS Press” нашриётида “Ўзбек адабиёти тўп­лами“ номи билан адабий тўплам чоп қилинди. Ундаги шеърий ва насрий асарларни Ўзбекистон давлат туризмини ривожлантириш қўмитаси Қашқадарё вилоят бўлими мутахассиси, “Фемида” газетасининг бош муҳаррири Асрор Оллоёров инглиз тилига ўгирган. Шунингдек, асарларни бенгал тилига ўгиришга мазкур нашриётнинг бош муҳаррири, таржимон, Уттар-Прадеш штатидаги Аллаҳобод университети доктори, профессор Вано Шаминоз ҳам катта ҳисса қўшди.

Тўплам ўзбекистонлик ижод­кор­­­­­­­­­ларнинг Ҳиндистонда чиққан бе­­­шинчи китобидир. Унга кирган 30 қаламкашнинг 26 нафари ўзбе­кис­тонлик, қолганлари ҳамюрт­лари­миздир.

Жумладан, китобда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сун­натилла Акромовнинг “Қабристонда яширилган ёмби”, Собир Шому­ро­довнинг “Сизга ўхшагим келади”, “Сўрама менинг аҳволим”, “Кулги маълумотномаси”, “Шу қиз рақс тушсин” шеърлари, тўлебийлик сати­рик Ералихан Жилқайдарулининг “Но­гирон қиз” ҳажвияси, таниқли жур­налист ва шоир Абдисаттар Алип­нинг “О, муҳаббат, муҳаббат!”, “Оқ­қушим менинг”, “Қизлар”, “Сариқ куз ва Сариқ қиз” каби шеърлари эълон қилинган. Уларни Баҳодир Оташ ўзбек тилига ўгирган. 

Яқин кунларда тўпламнинг тақ­димоти Шимкент, Тошкент, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Сариоғоч, Сайрам, Тўлебий, Келес туманларида ўтади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2020-02-18, 04:47 971
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.