26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энг яхши шифокорлар уйлик ва машиналик бўлди

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида ўтди.

Тантанали йиғинда қатнашган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев соғликни сақлаш соҳаси мутахассисларини касбий байрамлари билан табриклар экан, энг яхши шифокорларга квартира ва машина калитларини топширди.

Минтақа раҳбари вилоят клиника касалхонаси жонлантириш бўлимининг мудири Вячеслав Цайга квартира калитини, Ўрдабоши тумани марказий болалар бўлимининг мудираси Айгерим Имановага яп-янги Lada Granta автомашинасининг калитини тақдим этди. 

Бундан ташқари, ҳоким соғликни сақлаш соҳасида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган шифокорларни “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи – “Алғис хат”лари билан тақдирлади.

Байрам тадбирида, шунингдек, хизмат аълочиларига ҚР Соғликни сақлаш вазирлигининг “Меҳнат фахрийси” медали, ҚР “Соғликни сақлаш ишининг аълочиси”, ҚР “Соғликни сақлаш ишига қўшган улуши учун”, “Касаба уюшмасига кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишонлари топширилса, қатор фуқаролар Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ва “Алғис хат”лари билан тақдирланди. Шундай қилиб ўша куни 100дан зиёд тиббиёт ходимларининг меҳнати улуғланди. 

Тантанали йиғиннинг охири байрам концертига уланиб кетди.

Айтганча, Жанубда 30 мингдан зиёд киши соғликни сақлаш соҳасида фаолият юритса, ундан 7 минг нафардан зиёди шифокорлар, 23 минг нафари эса ўрта бўғин ходимлари ҳисобланади. 

Эсга олиб ўтсак, мамлакатимиздаги минтақалар орасида биринчи бўлиб Жанубий Қозоғистон вилояти марказида трансплантация (аъзоларни алмаштириш) йўлга қўйилган эди. Шифокорларимиз бугунги кунда 82та буйрак ҳамда 8та жигар алмаштириш жарроҳиларини ясадилар. Шу йили эса вилоятимизда илк бор “вафот этган донор”нинг буйраги муҳтож беморга қўйилди.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-20, 11:54 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.