26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Суицид ҳоллари камайди

Вилоят ҳокимлиги ўсмирлар ва болалар орасидаги суицидни камайтириш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда. Бажарилган ишлар натижасига кўра Туркистон вилоятида бултур болалар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 32 фоизга озайган.  Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУда бошланган 76 соатлик тажрибага мўлжалланган қалдирғоч лойиҳаси доирасида бошланган курс давомида малакали мутахассислар ана шундай фикр билдиришди. 

Ёшлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, руҳшуносларни йиллар бўйи муаллифлар томонидан турли синовлардан ўтказилган усуллар билан таништириш мақсадида бошланган янги лойиҳа минтақадаги мактаб директорлари, уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда руҳшуносларни бир жойга  тўплади. Унда ХҚТУ раҳбарияти, таълим маскани олимлари ва вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарлари, прокуратура вакиллари қатнашдилар. Икки ҳафталик курс давомида устозлар дунёвий тажрибада синалган психологик амаллар билан танишдилар. 

Мутахассислар ва тадқиқотчилар эса  ўша йўналишдаги илмий тажрибалари, муаммони ҳал этиш йўлларини ўртоқлашишди. 

Минтақа раҳбариятининг бевосита назоратида турган масала бўйича бир неча йўналишда аниқ ишлар қилинмоқда. Шулардан бири – «Бестерек» лойиҳаси. Унинг доирасида мингдан зиёд педагог-руҳшунос навбатма-навбат тайёргарликдан ўтмоқда.

Тайёргарликдан сўнг улар «таваккал гуруҳи»га кирадиган болалар ва уларнинг ота-оналари билан тиғиз фолият юритиб, қўллов кўрсатмоқдалар. Айтганча, 2018 йили вилоятда 106 суицид рўйхатга олиниб, улардан 41таси фожеали тугаган. Бултур мазкур кўрсаткич анча камайди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-20, 03:58 214
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.