26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк мутафаккирга бағишланди

Туркистондаги Р. Сейитметов номли мусиқали драма театрида ёш эстрада хонандаларининг “АРАЙ-2020” танлови ўтди. 25 йилдан буён ўтказилиб келаётган ушбу тадбир буюк мутафаккир Абай Қўнанбайулининг 175 йиллигига бағишланди.

Мақсад – шоир асарларини ёшлар орасида оммалаштириш ва ёш истеъдодлар санъатини қўл­лаб-қувватлаш. 

Танловнинг одилона ўтишини таъминлаш учун халқаро ва рес­публика фестиваллари ғолиби, “Дарын” давлат мукофоти соҳиби, Астана ёшлар театри актёри Адил Ахметов ҳамда вилоят “Арай” ёш хонандалар танловининг 1996 йил бош соврин соҳиби, халқаро “Осиё овози” фестивали ғолиби, қўшиқчи Бауиржан Исаев таклиф этилди.

Танлов натижасига кўра ҳакам­­лар ҳайъатининг қарорига би­ноан қўшиқчилар мусобақасида Аплатон Рақимжан олий ўрин, “Олтин юл­дуз” дуэти биринчи ўринни эгал­лади. Жайна Апсаттар иккинчи, Ардақ Исқақова ва Сат­даулет Сулейменов учинчи ўрин­ларни қўлга киритишди.

Сухандонлик йўналишида эса олий ўрин Инабат Абитхан қизи, биринчи ўрин Нурайим Тўлебекка насиб этди. Жасмина Анарбек иккинчи, Дастан Алжанов ҳамда Нуркен Абдирахман учинчи ўрин­ларни эгаллади. Бундан ташқари, вилоят маданият бошқармасининг махсус мукофоти Мамирхан Жу­батовга, “Кўзимнинг қораси” но­минацияси Ернур Алибек, “Томо­шабин танлови” номинацияси “Ugai” гуруҳи, “Ҳакамлар ҳайъа­тининг махсус мукофоти” Айжан Пиримжарга топширилди. 

Шунингдек, маданий тадбир бошловчилари Абзал Қуралбаевга вилоят маданият бошқармасининг махсус мукофоти, “Ўлан – сўзнинг подшоси” номинацияси Алтинай Ширинханга, “Томошабин танлови” номинацияси Нурсултан Ўтарга тақдим этилди. 

М. САФАРОВА, 2020-02-22, 03:19 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.