26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муҳими – хавфсиз ва фаровон минтақада ҳаёт кечириш

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЕХҲТ ПАРЛАМЕНТИ АССАМБЛЕЯСИНИНГ РАИСИ КРИСТИН МУТТОНЕН БИЛАН УЧРАШДИ

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламенти Ассамблеясининг раиси Кристин Муттонен билан учрашди. Учрашув давомида икки томонларнинг ҳимояси, ҳарбий хавфнинг туғилмаслиги, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, инсон ҳуқуқларининг сақланиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

– Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти – хавфсизлик масалалари билан шуғулланадиган дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот. У бугунги кунда Шимолий Америка, Европа, Марказий Осиёда миллиарддан зиёд одам яшаётган 56 мамлакатни бирлаштириб турибди. Бу ташкилотга аъзо давлатларни умумий қадриятлар, умумий мақсадлар ва умумий вазифалар бирлаштиради, муҳими – шу минтақани анча хавфсиз, анча фаровон минтақага айлантиришга интилишдир, – деди Жансейит Қансейитули.

Айтиш жоизки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти фаровонлик ва хавфсизликни, инсоннинг асосий озодлиги ва ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган вазифаларга таянади. Хавфсизлик баённомаси қаторида чегараларнинг ҳимоя қилиниши, ҳарбий хавфнинг туғилмаслиги, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш биринчи навбатда кўрилади.

– Жанубий Қозоғистон вилоятининг меҳмондўст халқига миннатдорчилигим чексиз. Келажакда Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигининг ўзаро муносабатлари ҳар томонлама ривожланади, деб ишонаман, – деди Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламенти Ассамблеясининг раиси Кристин Муттонен.

Қадрли меҳмон жанубга хизмат сафари давомида минтақадаги этномаданият бирлашмаларининг ташаббуси билан қад кўтарган “Қозоқ элига минг раҳмат!” монументи ва “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида қозоқ миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси билан танишади.

 

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-06-20, 11:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.