26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Ҳазрат-Султон масжидига борди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳазрат-Султон масжидига бориб, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг янги сайланган бош муфтиси Науризбай ҳожи Тағанули билан учрашди.

Қозоғистон Президенти бош муфтийни янги лавозими билан табриклаб, фаолиятига муваффақиятлар тилади. Учрашувда юртимизда тотувлик ва барқарорликни сақлаш, дин орқали фуқароларни аҳиллик ва бирдамликка даъват этиш, маънавий йўл кўрсатиш лозимлиги ва ёт оқимларнинг салбий ҳаракатлари ҳақида айтилди.

– Халқни аҳилликка, бирликка, иймонга чақириш лозим. Бугунги маънавий бойликни асраш, маънавиятни юксалтиришга доимий интилмасдан туриб эзгу мақсадларимизга эриша олмаймиз. Ҳозирги кунда айрим фуқаролар, айниқса, ёшларимиз ўзлари билмаган ҳолда ёт диний оқимлар ёки гуруҳларга қўшилиб қолиши мумкин. Биз бунга йўл қўя олмаймиз. Мамлакат манфаатига хизмат қилиб, шу йўналишда тўғри тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим, – деди Қ. Тўқаев.

Н. Тағанули Давлат раҳбарига Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси олиб борадиган ахборий ва ташкилий ишлари ҳамда хайрия тадбирлари режасини таништирди. У бошқарма фаолияти иймон, ватанпарварлик, билимга интилиш, аҳил, меҳнатсевар, маданиятли ва адолатли бўлиш каби еттита маънавий йўналишга асосланишини таъкидлади.

ҚозАхборот, 2020-02-22, 03:36 439
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.