26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободонлаштириш ишлари тезлашди

Экологлар аҳолининг экологик маданиятини кучайтириш зарурлигига катта эътибор беришмоқда, яъни теварак-атрофни муҳофаза қилиш, шаҳар саришталигига кўнгил бўлиш муҳимлигини яна бир карра эслатишмоқда.

Вилоят табиий захиралар  ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси ходимлари шаҳарда 350 туп шалфей, заранг, каштан кўчатларини ўтқазишди. Қатор кўчаларда кўкаламзорлаштириш ишлари юритилиб, ёритиш чироқлари, ахлат қутилари ва аҳоли дам оладиган ўриндиқлар ўрнатилмоқда.

Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга туман, шаҳар ҳокимликлари ва бошқармалар сафарбар этилиб, шаҳар майдони 32та мавзега ажратилган. Ҳар мавзега масъул туман, шаҳар ўз ҳудудида кўчат ўтқазиш ва ободонлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев раислигида ўтган йиғилишда минтақанинг экологик аҳволини яхшилаш мақсадида 2020-2021 йилларга мўлжалланган мажмуавий ишлар ҳақида атрофлича гап юритилди. 

Унда туман, шаҳар ҳокимликлари ва барча мутасадди бошқармалар раҳбарлари атроф-муҳитни соғломлаштириш борасидаги мажмуавий режани таҳлил қилиш гоҳида атмосферани ифлослантирадиган ашёлар чиқарилишини камайтириш, шаҳарни газ билан таъминлаш, энергияни тежаш, “яшил белбоғ”ни ривожлантириш, шаҳарни қаттиқ чиқиндилардан тозалаш каби долзарб масалалар устида бош қотиришди.

Мажлис якунида қатор топшириқлар берилиб, мутасаддиларга мажмуавий иш режасининг ижросига катта эътибор берилиши уқтирилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-25, 04:57 401
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.