26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Комиссиянинг масъулиятли вазифаси

Қозоғистон Президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъатининг раиси Михаил Мясниковични қабул қилди

Учрашувда томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бугунги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Қозоғистон билан Иттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида гап юритди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Михаил Мясниковични янги лавозими билан табриклаб, у раҳбарлик қилаётган Ҳайъат евроосиё интеграциясини янада кенгайтиришга улкан ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

– Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги муҳим орган ҳисобланувчи ташкилотнинг фаолиятини такомиллаштиришда Белорус Ҳукумати ва Парламенти етакчиси, Фан академияси президенти сифатидаги бой тажрибангиз, билимингиз ва ваколатларингиздан фойдаланишингизга шак-шубҳа йўқ,– деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаевнинг ташаббуси билан Евроосиё иқтисодий иттифоқини ташкил этиш ҳақидаги Битимнинг бундан 5 йил аввал пойтахтда тузилганини айтиб ўтди.

– Иттифоқ ўз тараққиётида улкан йўлни босиб ўтди. Албатта, уни равон дея олмаймиз. Шунинг учун ютуқ ҳам, камчилик ҳам бўлади. Бинобарин, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўз вазифасини оқлади, деб ҳисоблаймиз. Иттифоққа аъзо давлатларнинг иродасига биноан мазкур ташкилот келажакда ҳам ривожланиб бораверади, – деди Давлат раҳбари.

Михаил Мясникович ўзининг номзодини Евроосиё иқтисодий комиссия раислигига тавсия қилинганида кўрсатган қўллови ва ишончи учун Президентга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, ушбу лавозимда бажарадиган ишлари режасини ўртоқлашди.

Akorda.kz, 2020-02-25, 05:01 428
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.