26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёт бўлинг: молиявий пирамида!

Эътибор берган бўлсангиз, шу кунларда молиявий пирамидалар масаласи яна куннинг долзарб мавзусига айланди. Шу ҳақда мақола тайёрлашга киришгач, аввало, бу иш “қаҳрамонлари”ни излашга тушдим.

Луиза Абдуллаева (исми-шарифи ўзгартирилган) уй бекаси, икки нафар фарзанди бор, 2017 йилда молиявий лойиҳалардан бирига пул солиб, “куйиб қолган”.

У мамлакатимиздаги молиявий пирамидалардан бирининг (номини айтмади) мижози бўлган. Дастлаб содда аёл аъзо бўлган ташкилотининг жиноий схема бўйича ишлаётганини билмаган. 

– Мени бу ишга опам таклиф қилди. Ўша пайтда мен ҳам, хўжайиним ҳам ишсиз эдик. Оилавий даромадимиз кам бўлгани, одамларга ишонувчанлигим ва молиявий саводим йўқлиги – фирибгарлар тузоғига тушиб қолишимга сабаб бўлди. Пирамидага кириш осон, пулини тўласанг, бўлди, лекин кейин сармоянгни чиқариб олиш ўта қийин, бунинг иложи ҳам йўқ. Кейин билсам, менга ўхшаган жабрланувчилар талайгина экан. Ҳаммамиз полицияга мурожаат қилдик, ариза бердик. Аммо ишимиз ҳал бўлмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан кўмак кутиш учун адвокат ёллаш керак. Адвокатга эса мўмайгина пул бериш зарур. Усиз ҳам қийналиб турганда, ортиқча пулни қаердан оламиз, шунинг учун қўл силтаб, “куйиб қолавердим”. 

500 минг тенге берган эдим, икки баравар фойда билан қайтаришни ваъда қилишганди...

Дарвоқе, бугунги кунда қўлимиздаги смартфонга ижтимоий тармоқлардан келаётган хилма-хил ахборотлардан, рости, бош айланиб кетяпти. Қайсиси тўғри, қайсиси хато, буни англаб етишга вақт ҳам, куч ҳам етмайди. Одамлар қайси маълумот кўзига жозибадор кўринса, рекламаси кучли бўлса, ўшанинг етагида кетмоқда. 

Молиявий пирамиданинг сохталигини билиш мумкинми? 

Пирамидалар аниқ иқтисодий фаолиятга эга эмас, кўпинча товар, насия, туризм, қурилиш билан шуғулланадиган компаниялар “ниқобини” кийиб олади. Агар сизга пул эски омонатчилар ҳисобидан тўланади дейишса, билингки, бу аниқ фирибгарлар тузоғи – шов-шувли молиявий пирамиданинг айнан ўзи.

***

Бунда маълум моддий-ҳуқуқий база йўқ, ҳеч кимга молиявий ҳисобот берилмайди. Ҳеч ким билан шартнома тузилмайди, тузилганлари ҳам ташкилотчилар фойдасига ишлаб чиқилган ва кўпинча амалдаги қонунчиликка мувофиқ келмайди.

Шунинг учун омонатчи шартномани бир қатор ҳуқуқшуносларга кўрсатиб олса, ортиқчалик қилмайди.

***

Пирамидада валюта, қимматбаҳо қоғозлар, ер участкалари, спорт мусобақалари учун “ставка”лар ҳақида гап боради. 

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тинмай реклама қилинади. Одамлар ҳам ижобий фикр билдиришади. Ваҳоланки, пирамиданинг дастлабки мижозлари ҳар доим яхшигина фойда кўришади. Табиийки, улар буни дарров бошқаларга етказишга, яқинларини ҳам шу “даромадли фаолият”га жалб этишга ҳаракат қилишади. Ҳолбуки, интернет орқали у ёки бу фирмани мақтаётганларнинг кўпчилиги махсус ёлланган агентлардир.

2017 йилдан буён молиявий пирамида туфайли қанчадан-қанча одамларни зор қақшатган қаллоблар устидан жиноий ишлар қўзғатилиб, суд ҳукмлари ҳам чиққанини эслатиш жоиз. Масалан, “Мерса” сармоявий ташкилотининг бош офиси Алматида очилиб, ташкилотчиси Александр Лим спорт мусобақаларига пул тикишга одамларни даъват эта бошлаган. Дастлабки мижозларига мўмайгина пул ҳам тўлаган. Кўп ўтмай, омонатчиларга тўлайдиган пули қолмагач, янги “Смарбет” лойиҳасини очиб, ўз синглисини раҳбар қилиб тайинлаган... 

Сир очилиб, омонатчилар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишди. Ўртада томонлараро шартнома тузилганини кўргач, полиция жабрланувчиларни судга юборди. Одамлар судда ютгани билан, пулини қайтариб берадиган компаниянинг ўзи йўқ эди. 

Фирибгарлар аллақачон жуфтакни ростлашга улгуришганди.

Ёки ўтган йили 50га яқин одам опа-сингил устидан арз қилишди. Дилфуза ва Дилноз Алдабергеновалар “Growth of Capitals” ташкилотини очиб, молиявий пирамидадан алданиб қолган омонатчилар ҳақини ундириб бериш билан шуғулланишини маълум қилишди. Лекин... 

Опа-сингилга нисбатан “фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Шундай қилиб, Қозоғистонда 2017 йилда 63та, 2018 йилда 103та, 2019 йилда эса 14та жиноий иш қўзғатилди. Уч йилда етказилган зарар миқдори 8 млрд. тенгедан ошади. 

Бундай маълумотларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Ҳолбуки, мақоладан кўзланган мақсад, одамларни шубҳали ташкилотлар ва шахсларга алданиб, бор-будидан ажраб қолмасликдан огоҳлантиришдир.

Қуйида мутахассисларнинг маслаҳатини ҳавола этамиз:

Бугунги кунда чин маънода омонатга пул қўйиб, шунинг ҳисобига “бойиб” қолиш мумкин, лекин бу фақатгина банк шўъбасига депозит қўйиш, суғурта-жамғарма соҳасида иштирок этиш, жамғарма бозорида турли қимматбаҳо қоғозлар орқали амалга оширилади, холос. Таъкидланган сармоявий жамғармалар Қозоғистонда қонуний ҳисобланади.  

Мабодо қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш зарур бўлса, уни фақат ҚР Миллий банкининг лицензиясига эга молиявий ташкилотлардан олиш керак. Акция, облигация билан ишлайдиган барча мамлакат компаниялари рўйхати KASE сайтида турибди.

Агар молиявий мавзу юзасидан бирорта малакали маслаҳат зарур бўлса, ҚР Миллий банкининг жамоат қабулхонасига дадил мурожаат қилаверинг. Қабулхона ҳар куни соат 10.00дан 17.00гача ишлайди, маслаҳатлар бепул. 

Бундан ташқари Миллий банкнинг “HБК Online” иловаси мавжуд бўлиб, унда ҳам савол-жавоб йўлга қўйилган. Қозоғистон молиячилари уюшмаси ёзма ва оғзаки равишда маслаҳатлар беради. ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг 1414 ёки 8 (800)080-7777 рақамига сим қоқишингиз ҳам мумкин.

2020-02-27, 03:59 1074
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.