26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бауржан Байбек – Туркистонда

Nur Otan партияси Раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбекнинг минтақаларга иш сафари Туркистон вилоятида давом этди. У сафар чоғида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан қатор туманларни оралаб, минтақа фуқароларининг арз-шикоятларини тинглади. Ечимини кутаётган масалаларнинг бевосита партия назоратида бўлишини таъкидлади.

Ўтрор тумани Шаулдер овули аҳли билан учрашувда Иттифоқ даврида қурилган уйлар муҳандислик-инфратузилмаларининг эскиргани айтилди.

– Элбоши ташаббуси билан йўлга қўйилган “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида элимизнинг чекка туманларидаги мураккаб муаммоларни ҳал қилиш бўйича партия таснифий чоралар тайёрламоқда. Шаулдерликлар билан учрашдим. Бу ерда 300дан зиёд оила 70-80-йилларда қурилган уйлардаги ноқулайликлардан мурожаат қилди, – деди Б. Байбек.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Естайули узоқ йиллардан буён ечимини топмай келаётган масала яқин кунларда ҳал этилишини айтди. Маҳаллий бюджетни аниқлаштириш вақтида иситиш тизимлари учун 700 млн. тенгедан зиёд маблағ ажратилади. Асосий қозонхона қурилишига маблағ бўлинади. Қишлоқ фуқаролари кўтарган масаланинг ҳал этилиши Nur Otan партияси назоратига олинади.

Иш сафари давомида Бауржан Байбек туркистонлик зиёлилар билан учрашди. Унда Ал-Форобий ҳамда Абай каби алломаларнинг юбилейларини муносиб даражада ўтказиш ҳақида гап юритилди.

Шунингдек, Б. Байбек “Ёшлар имконият маркази”да туркистонлик фаол ёшлар билан гурунглашиб, фикр алмашди. Йиғинда фуқаровий жамиятни ривожлантириш, ёшлар сиёсати ҳамда Волонтёрлар йилини муносиб ўтказиш масалалари тилга олинди.

Бауржан Қадирғалиули Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети маданият саройида Nur Otan партияси Туркистон вилоят филилали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев билан элимиз Бош партияси туман филиаллари раислари иштирокида мажлис ўтказди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-27, 04:21 495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.