26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Юртимиз кўркам бўлсин деб...
Душанба куни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида ҳокимликнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Унда “Нурли ер” дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, вилоятимиз аҳоли манзилларини ободонлаштириш, бу борада ҳар бир бошқарма ва ҳоким зиммасига юклатиладиган топшириқлар муҳокама қилинди. Вилоят қурилиш бошқармаси, Давлат меъморчилик–қурилиш назорати, ҳокимларнинг вазифаси фақат хазинадан ажратилган маблағни ўзлаштириш эмас, минтақада тегишли йўналишдаги давлат сиёсатини юритиш эканлиги алоҳида таъкидланди. – Ҳар бир қурувчи ташкилот ўзига ажратилган ер участкасига ўз ҳолича лойиҳа тузиб, иншоотлар қурган, – деди вилоят ҳокими ўз сўзида. – Натижада, Шимкент қуроқ кўрпага ўхшаб қолган. Биз вилоятимизнинг Бош режасини ишлаб чиқишимиз, барча қурилишларни шунга мувофиқ олиб боришимиз, 2021 йилгача эмас, 2050 йилгача ривожланиш режасини тузишимиз керак. Шунингдек, вилоят ҳокими Шимкентнинг юксакликка қараб ўсиши кераклигини, кўп қаватли уйлар учун янги технологиялардан фойдаланиш, қурилаётган уйларнинг сифатини назорат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Жорий йилда вилоятимизда 700 000 квадрат метр уй–жой қурилади. Фойдаланишга топшириладиган уйларнинг учдан бир қисмини имтиёзли нархларда кам таъминланган оилаларга ижарага бериш мўлжалланган. Жорий йилдан уй–жой қуриш билан шуғулланадиган компанияларга қурилаётган иншоотлар қийматининг 80 фоизигача давлат кўмаги кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Бу эса учинчи мегаполис, туман ва шаҳарларнинг янада жадал суръатлар билан ривожланишига имконият яратади. Йиғилишда сўзга чиққан Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов уй–жой олиш учун навбатда турган 30 минг оилага бошпана бериш учун йилига камида 5000 квартира фойдаланишга топширилиши зарурлигини айтди. Бу эса иш суръатини 60 фоизга оширишни тақозо этади. Шундагина 6 йил ичида уларни уйли–жойли қилишга бўлади. Бунга эришиш йўлидаги яна бир муаммо: ер участкаларини эгаллаб олганча, на ўзи қурилиш юритмай, на бировга бермай турганлар. Йиғилиш иштирокчилари яна қатор масалалар юзасидан вилоят ҳокимига ҳисобот бердилар. Тадбирда вилоятимизнинг туризм соҳасини ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди.
А. САРМОНОВ., 2017-04-04, 16:15
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.