26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Анталиялик тадбиркорлар Жанубда қўшма корхоналар очмоқчи

Ўтган ҳафтада Туркиядаги Анталия индустриявий минатақасининг делегацияси Жанубий Қозоғистон вилоятига иш сафари билан ташриф буюрди. 20дан зиёд делегатни ўз ичига олган гуруҳни ушбу минтақанинг раиси Али Бахар бошлаб келганди. Туркия бизнесменларининг минтақамизга келишидан мақсад – қишлоқ хўжалигидаги янги технологияларга сармоялар жалб этиш, шу соҳадаги ўрта ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришдан иборат эди. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб, салоҳиятини чамалаш учун ташриф буюрган делегация аъзолари Шимкентдаги махсус иқтисодий ва саноат минтақаларининг иши билан танишиб, у ердаги корхоналарни оралаб чиқдилар. Минтақанинг иқтисодий салоҳияти билан танишган турк тадбиркорлари бу ерда бажарилаётган ишларни ижобий баҳолаб, келажакда ҳамкорликда ишлаш ниятини етказдилар. Эслатиб ўтамиз, 15 февралда жанубийқозоғистонлик тадбиркорлар Туркияга иш сафари билан бориб, Анталия вилоят тадбиркорлар ҳамжамиятининг вакиллари билан учрашув ўтказишган ҳамда Туркиянинг 12та компанияси билан мебель ишлаб чиқариш, кенг истеъмолдаги қуритилган мева ва озиқ-овқатлар учун қоплама маҳсулотлар, иссиқхонага мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқариш ва ўрнатиш, полипропилен маҳсулотлар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, трансформаторлар йиғиш, чинни буюмлар ишлаб чиқариш, манзарали гул кўчатлари етиштириш борасида фикр алмашиб, мажлис иштирокчиларига давлат қўллови ҳамда вилоят иқтисодиёт шўъбасининг барча соҳаларидаги сармоявий жозибадорлик ҳақида батафсил ахборот беришган эди. Натижада, Туркиянинг учта – “Cittello” (қуритилган мева ҳамда озиқ-овқатга мўлжалланган қоплама маҳсулотлар ишлаб чиқариш), “SiVGETEK A.S.” (иссиқхонага мўлжалланган ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда ўрнатиш) ҳамда “CUBO” (қуруқ қурилиш бирикмаларини ҳамда бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш) компанияси билан Жанубий Қозоғистон вилоятида бирлашган лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги битимга эришилди. Турк тадбиркорларининг Жанубга иш сафари доирасида маҳаллий тадбиркорлар билан В2В форматида учрашувлар ўтказилди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-04-06, 10:59 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.