26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Куй қудрати”

Сўзоқ туманидаги “Мыңжылқы” маданият уйида Сугир Алиулининг 135 йиллиги му­­носабати билан “Куй қудрати” вилоят бас­такорлар танлови ўтди.

Вилоят маданият бошқармаси, маданият ва халқ ижодиёти маркази ва Сўзоқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган танловнинг мақсади – қозоқ халқининг маданий меросини, яъни мусиқачилик санъатини тарғиб қилиш, таниқли бастакорларнинг ижодини халққа таниш­тириш, анъанавий бастакорликни ривожлантириш ва истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларнинг ижодини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловнинг очилиш маросимида Сугир Алиулининг 135 йиллигига 135 нафар созанда “Бозінген” мусиқий асарини ижро этди. 

Туман ҳокими С. Пўлатов ва вилоят маданият бош­қармаси раҳбари Н. Ахметжанов иштирокчиларга омад тилади. ҚР Маданият ва спорт вазирлиги бош таҳлилчиси Қ. Муханғалиев, ҚР Маданият арбоби, Бастакорлар уюшмаси аъзоси, “Сирдарё” университети профессори, дирижёр Бўри Иса танловга ҳакамлик қилдилар.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги саралаш босқичидан ўтган 16-35 ёш оралиғидаги 26 нафар даъвогар танловда иштирок этиб, натижада шимкентлик Қайирбек Қалиев бош совринга эга бўлди. Биринчи ўринга туркистонлик Ерасил Қаумбаев ва сўзоқлик Мақсат Жузбаевлар лойиқ кўрилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар шимкентлик Бақберди Қадубек, Аруға Маккамбаева, Маржан Дарибаева ва тўлебийлик Ерлан Жўлдасларга насиб этди. 

Сўзоқ тумани ҳокимининг махсус мукофотини қази­ғуртлик Мақсут Ширшиқбаев олди. Сугир Алиули номидаги мукофот билан сариоғочлик Нурғали Ахметов тақдирланди. 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-22, 11:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.