26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ягона чанғароқ остида

Туркистон шаҳри марказидаги «Женис» истироҳат боғида Шукрона куни  муносабати билан Қозоғистон халқи Ассамблеяси вилоят бўлими  ташкил этган тадбир ҳашар йўли билан қозоқ халқининг 6 қанотли  тарихий ўтовини бунёд этишдан бошланди. Унда турли этнос вакиллари, хусусан, «Жанубий Қозоғистон» газетаси директор-бош муҳаррир Алишер Сотволдиев, Туркистон вилоят оқсоқоллар кенгаши аъзоси Тўлқин Саидмуродов, шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси Бирлик бўлими раҳбари Тойир Абдувалиев, шаҳар этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Зокир Бекенов, хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари Ўғилой Холиқбердиева, Ўранғай қишлоғидан Мурод Отажоновлар ҳам иштирок этишди. 

Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азретбергенов ўтов ўртасида қўлларини дуога очиб, элга тинчлик, хотиржамлик барака тилади. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов Туркистон вилоятида 2 млн.дан зиёд киши – юздан зиёд этнос вакиллари тинч-тотув яшаётгани давлатимиз доно сиёсатининг меваси эканлигини таъкидлаб, келажакда ҳам авлодлар ворисдошлиги анъанасига содиқ ҳолда бир чанғароқ остида турли этнослар бахтли ҳаёт кечиришига ишонч билдирди. Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Ж. Азретбергенов куни кеча Ўзбекистон сафаридан келганини, Тошкент, Самарқанд, Хоразм шаҳарларини зиёрат қилганини, барча этнослар тинч-тотув яшаётганини таъкидлади. Тарихий қозоқ ўтовида чанғароқ, керага ҳамда 140дан 250гача увиқ бўлишини, ўтов пойдевори мустаҳкам бўлиши учун этнослар аҳил яшаши даркорлигини қўшимча қилди.

Чечен-ингуш этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Хусан Дециев оғир йилларда қозоқ халқи чечен-ингушларни бағрига босиб, бурда нонини баҳам кўрганлигини чуқур эҳтиром билан таъкидлади.  Корейс этноси вакиласи Сабина Пак ўз дил каломини шеър билан изҳор этиб, олқишга сазовор бўлди. 

Шу ерда тикланган қозоқ ўтовида ёзилган дастурхон атрофида ҳурматли оқсоқоллар ва меҳмонлар бир-бирларига ҳамда қадрдон қозоқ халқига миннатдорчилик билдириб, шукрона айтишди. 

Тадбир доирасида шаҳарда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилаларга «Ғамхўрлик» акцияси доирасида моддий кўмак кўрсатилди.

Бугунги кунда вилоятимизда 11та этномаданият бирлашмаси фаолият юритмоқда. Кўкламнинг илк кунида Қозоғистонда Элбоши Н. Назарбаев ташаббуси билан Қозоғистон халқи Ассамблеяси қурилган. Мақсад – тинчлик, бирлик ва бирдамлик. Шу эзгу ишга барчамиз муносиб ҳисса қўшайлик! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2020-02-29, 05:33 402
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.