26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Партия сафи кенгаймоқда

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали сафига ўз соҳасида илғор ёшлар қўшилди. 

Партия куни муносабати билан вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган 27 нафар фуқарога гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.

Тадбирни очган Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев партияга аъзолик нафақат гувоҳномадаги исм-шарифларида, балки жамоат ишларида фаол иштирокида, давлатимиз равнақига ҳисса ва эл корига камарбасталик масъулиятини юклашини таъкидлади. 

– Вилоятимизда Nur Otan партиясининг 85 мингдан зиёд аъзоси бор. Сиз каби ёшларнинг қўшилиши билан 86 мингга етамиз. Жорий йилнинг 1 мартида партиямиз тузилганига 21 йил тўлди. Ҳар йили шу кун муносабати билан сизлар каби халқ орасидаги энг фаол, ватанпарвар, ўз ишининг фидойи фуқароларини анъанага кўра партия сафига қабул қиламиз. Бугунги кунда Парламент ва маслаҳат депутатларининг барчаси партиявий ҳамкасбларимиз. Яқин келажакда сизларни ҳам шулар қаторида кўришимизга ишонаман, – деди Б. Тажибаев.

Маҳаллий депутатлар асосан тадбиркорлар эканлигини айтган Б. Даулетули эндиликда партия қаторига таълим, тиббиёт, маданият ва ижтимоий соҳалардаги ёшларни жалб этиб, ҳаётий муваффақиятларга эришишларида ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади. 

Партия сафига қўшилган Қазиғурт туман шифохонасининг бош шифокори Н. Бўранбаева, Тулкибош туманидан А. Мўлдағулова ва бошқалар етакчи партия томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамиятини таъкидлаб, Nur Otan партиясига қабулланганларидан мамнун эканликларини айтишди. 

Майсара САФАРОВА, 2020-03-03, 04:39 466
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.