26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровон ҳаёт ва тараққиёт кафолати

Қозоғистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 64-ўринни, МДҲ бўйича 1-ўринни эгаллади

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда жаҳон иқтисодиёти 2,4 фоизгача пасайган (2018 йилда – 3 фоиз). Бунинг асосий сабабларидан бири мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ урушлари, шунингдек, дунёдаги геосиёсий вазиятдир. 

Шу билан бирга, ташқи сиёсий танглик мамлакатларнинг инвестицион фаоллигига жиддий таъсир кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий сармоялар оқимининг пасайиши давом этди. OECD маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг глобал оқими 572 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

 Мамлакат ичкарисидаги тинчлик ва бошқа давлатлар билан муносабатлар иқтисодиёт ва бутун мамлакат ривожида муҳим рол ўйнайди. Глобал Тинчлик индекси маълумотларига кўра, яшаш учун энг хавфсиз давлатлар бу Исландия, Янги Зеландия, Португалия, Австрия ва Даниядир. Кучли ўнликка, шунингдек, Канада, Сингапур, Словения, Япония ва Чехия киради. Рейтингда жами 163 мамлакат қамраб олинган.

 Индекс мамлакатдаги зўравонлик ва жиноятчилик даражаси каби ички омилларни, мамлакатнинг халқаро алоқалари, ҳарбий харажатлари каби ташқи омиллар ва бошқа мезонларни ҳам инобатга олади. Яъни ҳаёт хавфсизлиги даражаси 23 кўрсаткич бўйича баҳоланади. 

Яшаш учун энг хавфли давлатлар қаторида Афғонистон, Сурия, Жанубий Судан, Яман ва Ироқ кўрсатиб ўтилган. Таъкидлаш жоизки, энг хавфли ўнталикда Россия ҳам бор. Қозоғистон юқори даражадаги хавфсизликка эга давлатлар рўйхатига киритилди ва ушбу рейтингда 64-ўринни эгаллади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилда мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг умумий оқими тахминан 25 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди (2018 йилда – 24,3 миллиард АҚШ доллари). ИЯМнинг ўсишини тезлаштиришда (2019 йилда 4,5%) Қозоғистондаги инвестициявий аҳвол асосий рол ўйновчи омиллардан бири бўлди.

ҚозАхборот, 2020-03-03, 04:44 357
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.