26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Фожиа такрорланмаслиги керак!''

Давлат раҳбари Сўртўбе қишлоғидаги Маданият уйида дунган диаспораси вакиллари билан учрашди.

Президент Қозоғистонни дўстлик, тинчлик ва тотувлик, шунингдек, барча этник гуруҳларнинг умумий Ватани эканини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимиз турли тарихий воқеалар сабабли қийин даврларда қозоқ заминига мажбуран келиб қолган халқларнинг барчасини қучоқ очиб кутиб олганлигини таъкидлади. Давлат раҳбари Қўрдай туманида юз берган воқеадан тўғри хулоса чиқариш лозимлигини уқтирди.

– Юз берган ҳолат ортда қолиши керак. Келажакда тотувлик билан, фаровон ҳаёт сурамиз. Биз бундан сабоқ олишимиз зарур. Авваллари бундай ҳолат юз бермаган. Бу – ҳокимликнинг ҳам йўл қўйган хатоси. Шунинг учун мен даставвал вилоят ҳокими, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларини алмаштирдим, – деди Давлат раҳбари.

ҚР Президенти Қ. Тўқаев вилоят раҳбари Б. Сапарбаев раислигида ўтадиган Ҳукумат комиссияси барча иншоотларни қайта тиклаб, ижтимоий масалаларни ҳал қилишини билдирди. Минтақадаги аҳвол қатъий назорат остида бўлишини маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, ҚР Президенти халқни фожианинг такрорланишига йўл қўймасликка даъват этди. Минтақадаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг янги раҳбарларига жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятларнинг олдини олишга доир вазифалар юклади.

Akorda.kz, 2020-03-03, 04:48 280
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.