26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз 12 кун нишонланади

Туркистонда Наврўзи айёмига бағишланган байрам тадбирлари 14 март куни бошланади. Муборак шаҳарда “Этноовул” бўй кўтариб, байрам шодиёналари 12 кун давом этади. Бу вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик йиғинда пухталанди.

Шаҳарда анъанавий миллий ўйинлар (кўпкари, кураш, қиз қувди, алтибақан, тош кўтариш ва бошқалар) ўтади. Шунингдек, Туркистонда оқинлар айтишуви, таниқли эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастурлари, танлов, фестиваль, мусобақалар уюштирилади.

Мажлисда маъруза қилган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Нурбек Бадирақовнинг маълум қилишича, бу йил минтақада 825,4 минг гектарга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш режалаштирилган. Ниҳолни плёнка остида парваришлаш орқали йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилган Туркистон минтақасида деҳқонлар қишнинг ўртасида ерга уруғ қадаб, эрта баҳорда ҳосил олади. Кўкламги дала ишларига эҳтиёждаги 37 минг тонна арзонлаштирилган ёнилғи бўлиниб, ер ҳайдаш ишлари 96 фоиз бажарилди. Вилоятдаги экин майдонларини рақамлаштириш бўйича электрон харита тайёрланмоқда. 

Йиғинда баъзи туманларда бу ишнинг пайсалга солинаётгани танқид қилинди. Бошқарма раҳбари, шунингдек, ветеринария назоратининг вилоят ижро органи ваколатига ўтганлиги сабабли юзага келган ижобий ўзгаришларга тўхталди. 

Мажлисда зараркунандаларга қарши кураш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жорий йилда вилоятдаги 170 минг гектар ерни кимёвий ўғитлаш режалаштирилган. Фитосанитария мутахассислари ўта хавфли ҳисобланган Марокаш чигирткаси инларини аниқлаб, уларга қарши курашга тайёр. 

Ҳафталик тезкор мажлисда Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов шаҳарни ривожлантириш йўналишлари тўғрисида гапирди. Бугунги кунда шаҳарнинг Маъмурий-тадбиркорлик марказида 7 қаватли 14та, 12 қаватли 40та, “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўли бўйидаги 7 қаватли 10та уйнинг қурилиши юритилмоқда. Бунёдкорлик ишларида 627 киши қатнашмоқда. Бундан ташқари марказ ҳудудида хусусий қурилиш компанияси ўз маблағи ҳисобидан 12 қаватли 32та уй қурмоқда. 

Баъзи қурилиш объектларида иш суръати сустлашганини тилга олган Ўмирзақ Естайули масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-05, 03:49 1320
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.