26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилиш сифати назоратда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрида жорий йили фойдаланишга бериладиган уй-жой биноларини оралаб, қурилиш сифатини текширди. 

Шаҳарнинг маъмурий-тадбиркорлик марказида 7 қаватли 14та, 12 қаватли 40та ҳамда Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа йўлида 7 қаватли 10та уй қад кўтарган. Уйларнинг қурилиши икки сменада олиб борилмоқда.

Шунингдек, маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳудудида хусусий қурилиш компанияси ўз маблағи ҳисобидан 12 қаватли 32та уй қурилишини олиб бормоқда. Йил охиригача 12та уй фойдаланишга топширилади. Қурилиш ишларига 600дан зиёд ишчи сафарбар қилинган. Вилоят ҳокими соҳа раҳбарлари ҳамда пудратчи компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Ишлар жуда суст олиб борилаётганини таъкидлаган минтақа раҳбари қурилишни вақтида якунлашни топширди. Бу борада, техникавий назорат муассасаларга огоҳлантириш хати йўлланиб, жадвалдан ортда қолаётган қатор пудратчи компанияларга жарималар солинган. Масъул шахслар ишга ишчилар тақчиллиги ва қоғозбозлик халақит бераётанини айтишди.

Янги уйларга кириб кўрган вилоят ҳокими қурилиш компанияси раҳбарларига қурилишни вақтида тугатиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, ишчилар сонини кўпайтириш ҳамда инфратузилмавий тизимларни фойдаланишга шай қилиб қўйишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-05, 03:51 467
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.