26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эъзоз, эҳтиром, эътироф

Оналар ҳақида таъсирли шеър-монологлар, дилрабо куй-қўшиқлар, ичакузди саҳна кўринишлари мўътабар онажонлар байрамига бағишланган катта концертда янгради.

“Дўстлик” ўзбек этномаданият бирлашмалари ҳамжамияти ва унинг филиаллари томонидан тайёрланган ушбу тадбирда 500дан зиёд меҳри дарё онахонлар қатнашишди ва у ҚХА биноси (собиқ “Қозоғистон” кинотеатри)да ўтди.

Моҳир сухандон Рустамхўжа тадбирни қойилмақом қилиб олиб борди. Маҳаллий санъаткорлар: А. Эргашев, А. Иззатуллаев, З. Норматова, И. Аллануров, З. Қодиров, Д. Эргашева, И. Анорметов, З. Олимов ва бошқалар даврага файз бағишласа, ўзбек театри актёрлари ижросидаги комедия зални завқ-шавққа тўлдирди.

Онахонларни табриклаш учун саҳнага кўтарилган тадбир ташкилотчилари, халқимизнинг фаол вакиллари И. Ҳошимжонов, Н. Дўсматова, Т. Нишонбоев, Т. Ҳакимбеков, И. Алимқуловлар залда ўтирган меҳмонларга дунёдаги жамики яхшиликларни тиладилар.

“Ёшлар қаноти” вакиллари эса меҳмонларга мезбонлик қилишди.

Н. МАВЛОНОВА., 2020-03-07, 05:06 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.