26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчиларига уй калитлари топширилди

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида давлат хизматидаги бўлган 15 нафар аёлга хизмат уйлари топширилди. 

Янги уй калитларини вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев тақдим қилди. Шу куни турли соҳа эгалари – ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбийлар, шифокорлар, ўқитувчилар, ижтимоий соҳа ходимлари, кам таъминланган оила аъзолари бошпанали бўлишди.

Минтақа раҳбари хотин-қизларни байрам билан қутлаб, уларга бахт, омад, ишларига муваффақият тилади.

– Ҳар байрам арафасида янги иншоотларни фойдаланишга бериш, квартира калитларини топшириш вилоятимизда анъанага айланди. Давлат ғамхўрлиги туфайли кўплаган оилалар уй тўйларини нишонламоқда. Янгидан ташкил қилинган вилоят марказига кўчиб келиб, унинг тараққиётига ҳисса қўшаётганингиздан миннатдормиз, – деди Ў. Шўкеев.

Вилоят раҳбари Туркистон шаҳрида аҳоли сонининг ўсиб боришини инобатга олиб, давлатимиз бошпана масаласига алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. Янги хонадон эгалари вилоят ҳокимини ширинликлар билан сийлашди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўтрор” кичик туманида 336та квартирали 5 қаватли 6та уй фойдаланишга берилди. Байрам арафасида 15та оиланинг бахти кулди. Кўпқаватли уйлар қурилиши жадал олиб борилаётган шаҳарда йил охиригача 7 қаватли 24та уй битказилиб, 1452та хонадон эгалари уй тўйларини нишонлайди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-07, 05:15 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.