26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким кўчат ўтқазди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон атрофида барпо этилган “Яшил белбоғ” ҳудудини оралаб, қишда ўтқазилган кўчатларнинг ҳолатини кўздан кечирди. Ўрмон майдонида бир неча туп дарахт экиб, кўкламги кўчат ўтқазиш мавсумини очиб берди. Шаҳар четида “яшил белбоғ”нинг ҳудуди 8 минг гектарга яқин. Келгусида уни икки баравар кенгайтириш кўзда тутилган.

Туркистон атрофида ҳозирги кунда 1 млн. тупдан ортиқ баргли, кўп йиллик дарахт кўчатлари ўсиб турибди. Бу йил ҳам минтақада терак, қайин, қайрағоч, арча каби дарахт кўчатлари ўтқазилади. 

Умуман олганда “Яшил белбоғ” режасининг ярмига яқини бажарилган. Шаҳар четига кўчат ўтқазиб, сув қувурини ётқизиш ишлари март ойида тўлиқ тугатилади. Ҳозирги кунда чуқурлар қазилиб, кўчат ўтқазилган ерлар қуршалмоқда. Шаҳар ичи ва атрофини кўкаламзорлаштириш янгиланган шаҳарнинг асосий масалаларидан бири. Беқарор иқлимни ўзгартириш учун очиқ далада сунъий ўрмон барпо этиш лойиҳасини амалга оширган Ўмирзақ Естайули яшил майдонни оралаб, кўламдор иш жараёнидан кўнгли тўлди. 

– Яшил майдон Туркистоннинг табиий гўзал масканига айланади. У туфайли ҳаво тозаланиб, шаҳар чанг ва довулдан муҳофаза қилинади. Шу билан бирга бу ер шаҳарликларнинг севимли дам олиш масканига айланади. Сабаби, яшил белбоғ ҳудудида сув каналлари ва сунъий кўл пайдо бўлади. Турли жониворлар ва ранг-баранг қушлар макон топади, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

“Яшил белбоғ”даги тажриба боғида Туркистон шаҳрининг иқлимига тез мослашувчан, фақат бошқа мамлакатларда ўсадиган ўсимликларни мослаштириш юзасидан амалиётлар олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида баъзи бир нинабарглиларнинг уруғдош турларини шаҳар атрофидаги “Яшил белбоғ”да ўстиришга мослаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-07, 05:30 406
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.