26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
43 минг бола лагерда дам олади

Шимкент шаҳри ҳокими болаларнинг ёзги соғломлаштириш  тадбирларини муносиб даражада уюштириш масаласини қатъий назоратга олган. 

Бу борада мутахассислар мактаб қоши­даги ёзги лагерлар ишини жонлантириш, дам олиш майдончаларини кўпайтиришга эътибор бермоқдалар.

Шаҳарда яшайдиган 363 етим бола, 940 ярим етим, кўп болали оилалардаги 1437 кичкинтой ҳамда кам таъминланган оилаларнинг 1460 нафар фарзанди шаҳар бюджети ҳисобидан Шимкент шаҳри ташқарисидаги лагерларда дам олишни бошлади. 

Мавсум давомида Сайрам туманидаги “Ақсу” лагерига 1200, “Арман” ва  “Учбулақ” лагерларига 4011 бола юборилади. Ижтимоий ёрдамга муҳтож педагогларнинг 600 боласи касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан дам олади. Қолган 31565 боланинг мактаблардаги лагерларда дам олиши режалаштирилган.

 Ғабидулла Абдирахимов таълим бўлими ва полиция ходимларига шаҳар ташқариси ҳамда мактаблардаги барча лагерларда хавфсизлик чораларини кучайтиришни, шунингдек, мактаблар қошида қўшимча майдончалар очиб, имкон қадар кўпроқ болани дам олиш билан таъминлашни топширди.

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-22, 11:19 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.