26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободлик ва фаровонлик – элу юрт файзи

Туркистон шаҳридаги маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳудудида бунёд этилаётган иншоотларга сифатли ичимли сув етказиш мақсадида замонавий сув жамғармаси тизими қурилиши юритилмоқда. Бу ердаги барча қурилмалар ўзимизда ишлаб чиқарилган. Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев янги сув тармоғининг қурилиш ишларини назорат қилиб, масъул ходимларга аниқ топшириқлар берди. Режа бўйича янги сув шохобчалари июнь ойида тўлиқ ишга туширилиши шарт.

Туркистон шаҳрида амалга оширилаётган қатор ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни текширган вилоят ҳокими “Арис-Туркистон” каналидан бошланадиган канал қурилишини ҳам оралади. Унинг ёрдамида шаҳардаги хиёбонлар ва гулзорлар, экин майдонлари суғорилади. Канал атрофига пиёдалар йўлаги ва велосипед учун йўл қурилади. Тунги чироқлар ва ўриндиқлар ўрнатиш ишлари давом этади.

Вилоят ҳокими, шунингдек, янги “Туркистон” индустриявий минтақасида жойлашган маъмурий-маиший мажмуанинг ички ҳамда ташқи қурилиш ишларини текширди. Ҳозиргача ишларнинг 90 фоизи бажарилган. Ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари бир ой ичида тугатилади. Мазкур иншоотнинг биринчи қаватида кўргазма зали очилади. Бундан ташқари, мажлис зали ва “ягона дарча” қоидаси билан ишлайдиган марказ жойлашади. Ҳовлисидаги футбол майдони ва теннис корти ҳам яқин кунларда фойдаланишга берилади.

Ўзгача дизайнда қурилган янги марказда идоралар, ишлаб чиқариш майдонларидан ташқари, Браунфилд, яъни корхоналарнинг ўз жиҳозлари билан ўрнаша оладиган махсус майдончалар барпо этилмоқда. Жаҳон тажрибасига мос иш жойлари тадбиркорларга имтиёзли баҳода берилади. Дастлабки ўринларнинг март ойи охирларида очилиши кутилмоқда.

 Йил сўнгигача Туркистон шаҳрида бундан ташқари 5та Браунфилд барпо этилади.

2020-03-12, 04:25 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.