26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фароғат масканига айланган кўҳна даргоҳ

Оилавий шаклдаги ушбу марказ болалари вилоят раҳбари билан яхши таниш, сабаби, Ў. Шўкеев ўтган йили ёзда Арисда ҳалокат юз берганда биринчи бўлиб ўша марказга бориб, уларнинг аҳволи билан танишган эди.

Бу сафар байрам муносабати билан ташриф буюрган минтақа раҳбарини болажонлар зўр қувонч билан кутиб олиб, қўшиқ ва рақслар ижро этишди. 

Маълумки, марказдаги ҳар бир тарбияланувчи вилоятдаги қатор бошқармалар раҳбарларининг алоҳида диққат-эътиборида. Улар кичкинтойларни минтақадаги тарихий-маданий, диққатга сазовор жойларга олиб бориб туришади. Яқинда Қўстанайда республика чемпионати ўтиб, унда 120 кило тош кўтарган Диана Ҳакимова чемпион бўлди. Мазкур марказнинг тарбияланувчиси, полвон қиз келажакда Олимпиада чемпиони бўлишни орзу қилади.

Бугунги кунда ушбу даргоҳда 60дан зиёд бола яшамоқда. Улар турли миллат вакилларининг фарзандлари бўлса-да, давлат тили – қозоқ тилида эмин-эркин мулоқот қилишади. Ота-она меҳридан мосуво бўлган болалар оилавий анъаналар руҳида тарбияланади. Бу ерда улар еттита оила бўлиб яшашади, она ва бола тизими асосида шарт-шароитлар яратилган.

Болаларнинг алоҳида хоналари бор, компьютер синфлари, спорт бўлмалари мавжуд.

Вилоят раҳбари 98 йил муқаддам фаолиятини бошлаган Т. Тажибаев номидаги болалар уйида очилган музей билан ҳам танишди. 

2020-03-12, 04:27 373
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.