26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЯМТ: янги шакл, янги талаблар ва имкониятлар

Жанубий Қозоғистонда Ягона Миллий Тест синовлари бошланди. Жорий йилда у янги қоидалар асосида ўтмоқда.

20 июнь куни олий ўқув юртларида билимини давом эттиришга тай­ёр­лигини тасдиқлаш мақсадида тест пункт­ларига 4376 бола тўп­ланди. 

Жанубий Қозоғистон вилоятида 32964 ўқувчи мактабни тамомласа, шундан 21668 нафари олий ўқув юртларига кириш имтиҳонини топширишга ариза берди. Улардан 4278 нафари дастлабки куни имти­ҳонга кирди. ЯМТ 20-27 июнь кунлари оралиғида 4 босқичда ўтади.

Жорий йилда би­тирувчилар янги шаклда тест топ­ширишади. Улар 5та фан бўйича 120та саволга жавоб беришлари шарт. Фанлардан 3таси асосий фан бўлса, яна икки­тасини ўқувчининг ўзи танлашга ҳуқуқли.

Умуман олганда,  вилоятда 16та Ягона Миллий Тест пункти барча талабларга му­во­фиқ жиҳозланган. Уларнинг тўрттаси олий ўқув юртлари базасида бўлса, учтаси туман марказларидаги коллежлар базасида, тўққизтаси умумий ўрта мактабларда жой­лашган.

Ҳар бир ЯМТ пунктида 10-14 аудитория тайёрланган, улар 222 уяли телефон сиг­­налларини тўхтатиш ускунаси билан таъ­минланган. Бу йил вазирликнинг топшириғига кўра, 126та янги тартибдаги 4G сигнални тўхтатувчи ускуналари харид қилинди. Шунингдек, тест пунктларида 25та  рамали металлтопгич, 207та кондинционер, тест давомида видиоёзув юритиш мақсадида 70та видео назорат ускунаси ўрнатилган.

ЯМТнинг биринчи куни Шимкент шаҳри ҳамда Сайрам, Мақтаарал, Сариоғоч, Сў­зоқ, Тулкибош, Байдибек, Қазиғурт туман­ларининг битирувчилари синов топширди.

P.S: 20 июнь куни Шимкент шаҳри бўйича ЯМТ топширган 971 нафар битирувчининг ўртача балли 78,5 фоизни ташкил этди. Энг юқори 136 баллни 47-сонли гимназия мактаби ўқувчиси Айгерим Жўлдасбекова тўплади.

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-22, 11:21 232
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.