26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда

ҚР Президенти Қ. Тўқаев Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти янги COVID-19 коронавирусининг пандемия деб эълон қилинишига боғлиқ фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҚРнинг барча ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шу муносабат билан Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ҚР Президенти фармонини амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилиб, қатор чораларни амалга оширишни топширди.

– Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, вилоят ҳудудида инфекциянинг тарқалишининг олдини олиш учун кучайтирилган даражадаги тайёргарлик режими жорий этилди. Барча иш ўринларида ходимларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, юқори бўлса, мажбуран ишдан четлатилади. Маҳаллий жойларда йирик савдо нуқталари ва кўнгилочар марказлар, кинотеатр, театр ҳамда одам кўп йиғиладиган бошқа нуқталар фаолияти тўхтатилади, – деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, минтақа раҳбарининг топшириғи бўйича байрам, спорт, маданий, оилавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Ижтимоий инфратузилма иншоотларини санитезийлар ҳамда антисептиклар билан таъминлаш, коронавируснинг олдини олиш бўйича эслатма варақаларитаратиш ишлари юритилади.

Тушунтириш ишларини юритиш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш тадбирлари ҳам вилоят ҳокимининг назоратида бўлади. Барча тиббиёт муассасаларига коронавирусга қарши чораларни кучайтириш топширилди. Жамоат транспортлари ҳар айланмадаги охирги бекатда дезинфекция ускуналари билан тозаланиб, уларнинг ҳайдовчилари антисептиклар ва нафас олиш йўлларини ҳимоя қиладиган ускуналар билан таъминланиши шарт.

Туркистон вилояти ҳокимнинг матбуот хизмати, 2020-03-17, 05:39 402
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.