26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда фавқулодда вазият жорий этилди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев “Қозоғистон Республикасида фавқулодда вазият жорий этиш тўғрисида” Фармонини имзолади.

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Қозоғистон Республикаси аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-модда 16) бандига ҳамда “Фавқулодда вазият тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунининг 4,5,6-моддаларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг янги СОVIД-19 коронавирусини пандемия деб эълон қилиши муносабати билан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида 2020 йил 16 март куни соат 08.00дан 2020 йил 15 апрель куни соат 07.00гача бўлган оралиқда фавқулодда вазият жорий этилсин.

2. Фавқулодда вазият даврида Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Фавқулодда вазият тартибини таъминлаш бўйича давлат комиссияси ушбу Фармонга иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унга “Фавқулодда вазият тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган ваколатлар берилсин. 

3. Фавқулодда вазият амал қилаётган даврда қуйидаги чоралар ва вақтинча чекловлар жорий этилсин:

1) жамоат тартибининг сақланиши, ўта муҳим давлат ва стратегик, алоҳида режимли, режимли ва алоҳида муҳофаза қилинадиган объектлар, шунингдек, аҳолининг турмушини ҳамда транспорт фаолиятини таъминлайдиган иншоотларнинг кузатилиши кучайтирилсин; 

2) йирик савдо объектларининг фаолият юритишига чеклов қўйилсин;

3) савдо-ҳордиқ марказлари, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва одамлар кўп тўпланадиган бошқа иншоотларнинг ҳам фаолияти тўхтатиб турилсин;

4) карантин жорий этилсин, санитария-эпидемияга қарши кўламдор чоралар, жумладан, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ички ишлар органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик саломатлиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган тузилмавий бўлимлари иштирокида амалга оширилсин;

5) ўйин-ҳордиқ, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар, шунингдек, оилавий, санавий маросимларнинг ўтказилиши тақиқлансин;

6) Қозоғистон Республикаси ва чет давлатларнинг дипломатия хизмати ходимларини, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси келадиган халқаро ташкилотлар делегация аъзоларини қўшмаганда, Қозоғистон Республикаси ҳудудига транспортнинг барча турлари билан киришга, шунингдек, унинг ҳудудидан чиқишга чекловлар белгилансин.

4. Фавқулодда вазият режими пайтида қўлланиладиган чораларнинг амалга оширилиши учун Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Фавқулодда вазият тартибини таъминлаш бўйича давлат комиссияси, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарлари ҳамда вилоятларнинг ҳокимлари жавобгар этиб белгилансин. 

5. Қозоғистон Республикасининг Бош прокурори мазкур Фармонда белгиланган чоралар ва вақтинчалик чекловларни амалга ошириш пайтида қонунчиликнинг сақланишини таъминласин.

6. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати:

1) фавқулодда вазият тартибини таъминлаш учун Қозоғистон Республикаси Ҳукумати захирасидан тегишли маблағни ажратсин;

2) тиббий текширувдан ва даволанишдан, карантин тартибига риоя қилишдан бош тортган, эпидемиологик шароитни аниқлаш учун аҳамиятга эга маълумотларни яширган одамларни назорат қилиш, шунингдек, уларнинг жавобгарлик чоралари кучайтирилсин;

3) марказий ва маҳаллий давлат идоралари билан биргаликда Қозоғистон Республикаси ҳудудида СОVIД-19 коронавирусининг таралишига йўл қўймаслик мақсадида мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан бошқа чоралар ҳам қўллансин. 

Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб амалга жорий этилади. 

Қ. ТЎҚАЕВ, 

Қозоғистон Республикаси Президенти. 

Нур-Султан, Ақорда, 2020 йил 15 март, №285.

Қозоғистон Республикаси Президенти қошида Фавқулодда вазият тартибини таъминлаш учун ҚР Бош вазири А. Мамин бошчилигида давлат комиссияси тузилди. 

2020-03-17, 05:40 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.