26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг халққа мурожаати

Ҳурматли ватандошлар!

Барчангизга маълумки, ҳозир бутун дунё ўта мушкул вазиятни бошдан кечирмоқда. Ер юзини коронавируснинг таралиши ташвишга солмоқда. Бу иллат кундан-кунга авж олиб боряпти. Бахтга қарши бу дард бизнинг мамлакатимизда ҳам пайдо бўлди. 

Менинг кечаги Фармоним билан бугун соат 08.00дан бошлаб Қозоғистон ҳудудида фавқулодда вазият жорий этилди. Фавқулодда ҳолат тартиби 30 кунга чўзилади. 

Президент қошида Давлат комиссияси тузилди. Уни Бош вазир бошқаради. 

Ҳамма тегишли олдини олиш чоралари амалга оширилади. Жамоат тартиби қатъий назоратга олинади. Кўпчилик қатнашадиган чора-тадбирлар тўхтатилди. 

Кўплаб фуқароларимизнинг олдиндаги байрам кунларига талай режалар тузиб қўйганини тушунаман. Бинобарин, бутун аҳолининг саломатлиги учун ана шундай қарор қабул қиляпмиз. 

Йирик савдо иншоотларининг фаолиятини чеклашга мажбурмиз, бироқ озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар ишини давом этираверади.

Ўйин-ҳордиқ марказлари, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва одам кўп борадиган бошқа жойлар вақтинча ёпилади. 

Ўқувчилар таътилга юборилди. Талабалар масофадан ўқитиш тизимига кўчди. Шу билан бирга фуқароларимизнинг оилавий тадбирларни ҳам ўтказмай тургани маъқул, деб ҳисоблайман.

Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириш ва чиқишга чеклов қўйилади.

Давлат чегарасидаги ўтказиш бекатларида, вокзаллар ва аэропортларда санитария тартиби кучайтирилди. 

Менинг топшириғим бўйича Ҳукумат жамғармасидан дори-дармонлар, тест-тизимлар ва лабораторияга мўлжалланган ускуналарни олиш учун маблағ бўлинди. Касалхоналарда жой етарли. 

Мазкур чораларнинг барчаси – фуқароларнинг соғлиги учун ташланаётган ўта муҳим қадамлардир. Буни тўғри тушунарсизлар, деб ўйлайман. Сақланганни Худо сақлайди.

Бу иллатга қарши курашиш учун етарли имкониятга эга эканимизни таъкидлаб айтмоқчиман. 

Олдимиздаги қийинчиликни ҳаммамиз бир халқ, бир жамият бўлиб, албатта, енгиб чиқамиз. Бу – вақтинчалик бесаранжомлик. Ушбу бўҳрондан обрў билан ўтиб олишимиз керак!

Жорий этилган чекловларга ҳар бир фуқаро масъулият билан қараши даркор. Ҳар бир одам имкон борича сақланиб, вируснинг таралмаслигига кўмаклашиши лозим. Мамлакатимизнинг барча фуқаролари ваколатли идораларнинг фаолиятига қўлларидан келганча кўмаклашадилар, деб ишонаман.

Мана шундай пайтда ҳаммамиз сабр сақлаб, тартибга бўйсунишимиз керак. Касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлган тақдирда зудлик билан яшаш жойидаги шифокорга кўриниш зарур. 

Барчамизнинг фуқаровий жавобгарлигимиз мана шундай лаҳзаларда синалади. 

Биз иқтисодий шароитни диққат марказида турамиз. Давлат барча ижтимоий мажбуриятларини бажаради. Элбошимизнинг оқилона сиёсати натижасида бунга етарли жамғармамиз вужудга келди. Маблағимиз бор. 

Шу ўринда озиқ-овқат жамғармаси етарли эканига эътибор қаратмоқчиман. 

Кундалик эҳтиёж моллари баҳосининг асоссиз кўтарилишига йўл қўйилмайди. Биз эл-юртни таҳликага соладиган, низолар туғдирадиган ҳаракатларга қатъиян чек қўямиз. 

Ёлғон ахборот тарқатиб, саросима туғдирадиганлар қонунга мувофиқ жавобга тортилади.

Оммавий ахборот воситалари, интернет-ресурслар фақат расмий маълумотларга асосланган ҳолда фаолият юритиши керак.

Биз мана шу дунёвий дардга қарши туришда куч-ғайратимизнинг мустаҳкам эканлигини кўрсатишимиз лозим.

Тотувлик ва ҳамжиҳатлик туфайли ҳар қандай қийинчиликдан чиқиш мумкин. Шундай экан, ҳаммамиз бир кишидай жипслашиб, хавфли иллатга қарши курашишимиз даркор. 

Барака ва бирлик ҳаммасини енгиб чиқади!

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Сизларга маълумки, Соғликни сақлаш вазирлиги бугунги кунгача 9 нафар қозоғистонликда коронавирус аломатлари пайқалганини расмий равишда эълон қилди. Унинг тарқалиш хавфи бор. 

Вирус ташқаридан келтирилди. Касалга чалинган фуқаролар шифокорларнинг назорати остида. Улар билан алоқада бўлган одамлар ҳам аниқланди, улар ҳам тиббий назоратга олинган. 

Қозоғистон кўп мамлакатлардан барвақтроқ махсус эксперт штабини ва Ҳукумат даражасида маҳкамалараро комиссияни тузиб, вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича режа тузиб қўйди. Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган коронавирус пандемияси хатарли кўламга етди. 

Шунинг учун Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ равишда мамлакатимиз ҳудудида фавқулодда вазият жорий этиш тўғрисидаги Фармонга қўл қўйдим. 

Фавқулодда вазият тартиби 2020 йил 16 март куни эрталабки соат 8дан амал қила бошлайди ва 30 кун давом этади. Зарурият туғилган тақдирда тартибнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.

Фармонда зарурий превентив ва олдини олиш чоралари кўзда тутилган. Жамоат тартибини муҳофаза қилиш кучайтирилади. Оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқлар жорий этилди. 

Кўплаб қозоғистонликлар келаётган байрамларга режалар тузиб қўйишган, кимдир концертга, кимдир спорт мусобақаларига бормоқчи эди. Афсуски, кўпчиликнинг саломатлиги учун улардан воз кечишга тўғри келади. 

Шу билан бирга йирик савдо иншоотларининг фаолиятига чеклов қўйилади, аммо дастлабки эҳтиёж моллари сотиладиган, шу жумладан, савдо-ҳордиқ марказлари ичида жойлашган озиқ-овқат ва бошқа дўконлар ҳам, албатта, фаолиятини давом эттиради. 

Бозорларнинг ишлаш тартибини эса маҳаллий ижро органларининг таклифлари асосида давлат комиссияси белгилаб беради. 

Ҳордиқ марказлари, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва одам гавжум бўладиган бошқа иншоотлар вақтинча ёпилади. 

Мактаб ўқувчилари барвақт таътилга юборилди, олий ўқув юртлари ва коллежларнинг талабалари онлайн-ўқитишга кўчирилмоқда. Бу ўқув жараёнига ўзгаришлар киритишни тақозо этади, лекин болалар саломатлиги – бизнинг бош ниятимиздир. 

Фуқароларнинг оилавий ва бошқа саналарга боғлиқ оммавий маросимларни ўтказишдан воз кечишларига тўғри келади.

Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ва киришга ҳам чеклов жорий этилади. Бунга ҳам тушуниш билан ёндашувингизни сўранаман. Бинобарин, юқорида таъкидланган чоралар юк ташувга тааллуқли эмас. 

Давлат чегарасидаги ўтказиш бекатларида, вокзаллар ва аэропортларда санитария-эпидемиология тартиби кучайтирилди.

Менинг топшириғимга кўра, Ҳукуматнинг жамғармасидан дори воситалари, тест-тизимлар, лаборатория ускуналари учун маблағ ажратилди. Мамлакатдаги касалхоналарда етарли каравот жамғармаси мавжуд.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, давлат идоралари томонидан санитария-профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш режаси ишлаб чиқилди. 

Қозоғистон фуқароларини ваколатли хизматларга яқиндан ёрдам кўрсатишга чақираман.

Ҳозирги вазиятда ҳаммамиз масъулият ва интизом намунасини кўрсатишимиз керак. 

Хасталикнинг дастлабки белгилари сезилган заҳоти зудлик билан яшаш жойидаги тиббий хизматларга мурожаат қилиш зарур. Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш ва карантин тартибини бузиш ҳоллари бўйича айбдорлар жазога тортилади. 

Шу билан бирга ўзингиз ва яқинларингиз ҳақида ғамхўрлик қилишнинг оддий усулларини: қўлни мунтазам ювиб туриш, санитария гигиенасига риоя этиш, одамлар гавжум жойлардан йироқроқ бўлишни унутманг.

Айни кунларда соғликни сақлаш тизими ходимлари зиммасига катта мажбурият юкланмоқда. Кўп нарса уларнинг касбий маҳорати ва одамийлигига боғлиқдир. Мамлакат ҳаётидаги ушбу мураккаб босқичдан шифокорларимиз шараф билан ўтишлари ва қозоғистонликлар саломатлигини сақлаш учун барча имкониятларни ишга солишлари керак.

Қадрли ватандошлар!

Биз коронавируснинг дунё иқтисодиётига ўта салбий таъсири гувоҳи бўляпмиз. Аслида гап бутун дунё иқтисодий тизимининг қайтадан шаклланиши ҳақида бормоқда. Қозоғистон ана шу улкан бўҳроннинг оқибатларини ўзида ҳис этмоқда. Бинобарин, иқтисодий тангликларга қарамасдан, биз ижтимоий зиддият, ишсизликнинг ўсишига йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўрамиз. 

Элбоши Нурсултан Абишевич Назарбаевнинг узоқни кўзлаган сиёсати туфайли мамлакатимизнинг халқаро захиралари 90 миллиард долларга яқинлашди. Бу иқтисодиётимиз барқарорлигини сақлаш ва давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариши учун ишончли кафолатдир. 

Биз бюджет маблағини бандлик ва бизнесни таъминлаш учун энг юқори самара берадиган йўналишларга қаратамиз. 

Мамлакат тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш жойларини барпо этишга камида 300 миллиард тенге ажратилади.

Бизнесни насия билан таъминлаш даражасининг пасайишига ҳам йўл қўйиб бўлмайди. Ички бозорни тўлдириш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун “Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастурини молиялаштириш кучайтирилади.

Алғов-далғовдан фойдаланиб, баҳоларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмайди. 

Менинг топшириғимга кўра, Ҳукумат ва барча даражадаги ҳокимлар ушбу масалани қатъий назоратга оладилар. 

Мен, шунингдек, “Давлат фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш чоралари тўғрисида” Фармонини имзоладим. Ушбу ҳужжат давлат идоралари фаолият самарадорлигини ошириш, ҳокимият вертикалини мустаҳкамлаш ва танглик шароитларида, шу жумладан, зарурият туғилса, солиқ соҳасида ҳам  барча зарур қарорларнинг тезкорлик билан қабул қилинишига кўмаклашади.

Мазкур Фармон дори-дармонлар ва бошқа воситаларни соддалаштирилган тартибда, асосан мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш ҳуқуқини беради. Шундай қилиб биз қимматли вақтимизни ва маблағимизни тежаймиз, бу эса вужудга келган фавқулодда ҳолатларда ўта муҳимдир.

Ишонаманки, халқимизнинг донолиги ва юксак фуқаролик масъулияти, жамият ва давлатнинг ҳамжиҳат ҳаракатлари олдимиздаги барча қийинчиликларни енгишда бизга ёрдам беради.

Ёлғон ахборот таратган ва ваҳима туғдиришга уринганлар қонунга мувофиқ жазога тортилади. 

Қозоғистоннинг барча фуқароларини хотиржамликни сақлашга, бир-бирларингизга ёрдам беришга, ўзингиз ва яқинларингизни асрашга чақираман.

Халқимизнинг руҳий қудрати, ўзимизга хос ишонч ва ҳаётга ижобий муносабат бугун ўта муҳимдир. 

Азиз ватандошлар!

Биз – тарихимизда жуда кўп қийинчиликларни бошдан ўтказган халқмиз. 

Ана шу синовлардан, аввало, барака-бирлик туфайли суринмай ўтдик.

Бутун халқни муштдай жипслашиб, сабр сақлашга чақираман.

Бу мураккаб вазиятни ҳаммамиз биргаликда енгиб ўтишимизга ишонаман!

Халқимиз омон, юртимиз тинч бўлсин!

Биз биргамиз!

2020-03-17, 05:42 495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.