26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нарх-наво назоратда бўлади

Туркистон вилоятида озиқ-овқат баҳоларини созлаш мақсадида кам фоизли кредит берилади

Вилоятда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари захирасини шакллантириб, баҳосини созлаш мақсадида бир неча йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Йирик супермаркетлар ва ишлаб чиқарувчиларга йиллик 0,01 фоиз билан бир йилга насия берилади. Буни вилоят Тадбиркорлар ижтимоий палатасининг директори Б. Жумашбеков маълум қилди.

Унинг айтишича, жамғармага керакли товарларни харид қилиш учун 650 млн. тенгега яқин маблағ кўзланган.

Бундан ташқари, Барқарорлаштириш жамғармаси томонидан давлат хариди ишлари олиб борилмоқда. 1500 тонна (гуруч, биринчи навли ун, гречка, кунгабоқар ёғи, картошка, сабзи) чамасидаги озиқ-овқат товарларига давлат харидига оид танлов эълон қилинди.

“Туркистон” ИТК ҲЖ Туркистон шаҳри ҳокимлиги, Туркистон вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан Туркистон шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга товарлар баҳоларини барқарорлаштириш юзасидан биргаликда фаолият юритишга келишиб олди. Ушбу битим доирасида товарларнинг баҳосини кўтармаслик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини узлуксиз таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга ошириш режалаштирилган.

2020-03-19, 03:34 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.