26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Махсус марказ иш бошлади

Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур тиббий, профилактик ва ташкилий чоралар кўрилмоқда. Махсус вазият маркази ташкил этилиб, штаб ўз фаолиятини бошлади. Буни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов маълум қилди.

– Санитария хавфсизлиги чораларини кучайтириб, йирик савдо нуқталари соат 10.00дан кечки 18.00 гача ишлайди. Нон ва қандолат маҳсулотлари фақат ўралган ҳолатда сотилиши керак. Кийим-кечак бозорлари соат 11.00дан 17.00гача ишлайди. Тамаддихоналар ва тўйхоналар иш вақти кечаси 22.00гача чекланиб, келувчилар сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Спорт тадбирлари томошабинларсиз ўтади. Кенг қамровли оилавий тантаналар ҳамда хотирлаш маросимларини ўтказиш тақиқланади. Савдо марказлари, кинотеатр, театр, кўргазма, фитнес-марказлар ҳамда заллар, тунги клублар ва одамлар кўп йиғиладиган бошқа жойлар хизмати тўхтатилади, – деди Сакен Амангелдиули.

 Шу билан бирга, вилоятда мактабдан ташқари қўшимча таълим муассасалари, ҳовли клублари, уюшмалар, тўгараклар, компьютер клублари ёпилади. Карантин тартибига риоя қилмаган, тиббий ташкилотга бориб кўринишдан бош тортган фуқаролар устида назорат кучайтирилади. Жамоат жойлари ва транспортда санитария чоралари мунтазам амалга оширилади. Барча даволаш ва тиббий ижтимоий муассасалар, кексалар ва ногиронлар интернатлари ҳамда болалар уйларига бориш тақиқланади, уларда карантин жорий этилади. 

Шунингдек, брифингда вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Тажибаев вилоят ҳокимлигининг расмий сайти қошида ахборотлаштириш саҳифасининг очилганини маълум қилди.

2020-03-19, 03:38 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.