26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркияда – “Қозоғистон оқшоми”

Қозоғистон ва Туркия орасида дипломатик алоқа ўрнатилганига 25 йил тўлиши му­но­са­бати билан Жанубий Қозоғистон ви­лояти санъаткорлари қардош давлатда санъатларини намойиш этиб қайтишди. 

Қозоғистоннинг Туркиядаги элчи­хо­наси, Анқара шаҳри, Кечиўрен мин­тақаси ва Жанубий Қозоғистон вило­яти ҳокимлиги ташаббуси билан уюштирилган тадбирда Эл­бошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури ҳам тарғиб қилинди.

Икки мамлакат орасидаги муно­са­батларни ривожлантириш, умум­маданиятни шакллантирган ҳолда, адабий, маънавий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида VIII “Хал­қаро Рамазон” фестивали доирасида Туркиянинг бош шаҳри – Анқаранинг Кечиўрен шаҳрида Жамбил Жабаев номидаги кўчанинг, “Қозоғистон уйи”нинг очилиш маросимлари ва “Қозоғистон оқшоми” концерт дас­тури ўтди.

Давлатлараро аҳамиятга эга тад­бирда Жанубий Қозоғистон вилоя­тидан 42 делегат иштирок этди. 

Туркиядаги тадбирда анъанавий қўшиқлар, қозоқча, туркча ашулалар ижро этилди. “Қазына” рақс дастаси жозибадор рақслари, “Тумор” фоль­клор дастаси Қозоғистон миллий куй-қўшиқ­лари билан лол қолдирди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-22, 11:26 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.