26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўкончамга газни қандай уласам бўлади?

Мен тадбиркорман. Кичик дўконимда савдо қилиб, оила боқаман. Унга газ ўтказмоқчи эдим. Қатор маъмурий тўсиқларга дуч келдим. “ҚазТрансГазАймақ” корхонасидан бошлаб, давлат идораларигача сансалорлик ўрин олган. Уч йилга эълон қилинган мораторий қайда қолди? 

Иккинчи масала – дўкончага касса аппарати ўрнатиш. Лекин унинг нархи арзон эмас – 70 минг тенге. Уни қаердан оламан, ахир топганим солиқ, рўзғордан ортмаяпти-ку?

Н. ҚАҲРАМОНОВ.

Муштарийнинг саволини вилоят тадбиркорлик бошқармасининг бўлим бошлиғи Ердаулет Лахановга йўллаб, жавоб тайёрладик.

– Биринчи саволга жавоб шуки, Туркистон вилоятидаги газ таъминоти, фақат газ эмас, балки уй-жой-коммунал хўжалиги, электроэнергия, сув таъминоти, марказлашган канализация каби коммунал инфратузилма масалаларини ҳал этиш тартиби “Туркистон вилоятини 2024 йилгача бўлган даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мажмуавий режаси”да ўрин олган. Режа 2019 йилнинг охирида қайтадан тасдиқланди. Ундаги вазифаларни бажариш учун алоҳида ишчи гуруҳи тузилди. Унга раҳбар этиб вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев тайинланди. Ишчи гуруҳга фақат “ҚазТрансГаз Аймақ” корхонаси вакиллари эмас, балки йўл-транспорт, уй-жой хўжалиги, экология, хуллас, тармоққа бевосита дахлдор барча мутасадди органлардан вакиллар киритилган. Алоҳида дастур тузилмоқда. 2020 йилнинг охиригача унинг доирасида кўп ишлар бажарилиши керак. Газ таъминоти масаласи ҳам шу тариқа ҳал бўлади. Пировардида Туркистон шаҳри 100 фоиз марказлашган сув таъминоти ва канализация, газ билан таъминланади. 2024 йилгача 5та подстанция қурилади, деб режаланган (220-110 кВ). Агар улар ишга туширилса, Мақтаарал, Сариоғоч, Жетисай, Келес, Чордара, Ўрдабоши, Ўтрор туманлари ва Арис шаҳрини сифатли, барқарор электр қуввати билан таъминлаш имкони пайдо бўлади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига газ ўтказиш алоҳида тармоқ эмас, улар ҳам шу улкан жараёнда ҳал бўлади. Ишчи гуруҳини тузишдан мақсад ҳам шунда, тадбиркор корхонама-корхона югурмасин, ҳаммаси бир жойда ҳал бўлсин.

Қисқаси, йил охиригача газ соҳасида катта ишлар қилинади. Бунинг учун даъвогар аризасини “ҚазТрансГазАймақ” корхонасига топшириб қўйсин.

– Иккинчи савол, касса аппаратига келсак, бу масала билан давлат даромадлари департаменти шуғулланади, яъни солиқ органлари. 2020 йил 1 январдан юртимиздаги барча савдо субъектлари 100 фоиз касса аппаратларини ўрнатсин, деган қонун талаби бор. Тадбиркорнинг 70 минг тенгега аппарат сотиб олишга қурби етмаса, унда интернетга уланган уяли телефонига махсус иловани жойлаштирсин. 

Бу ишни бажариш қийин эмас, ҳозир барча солиқ органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик бўлимларидан касса аппарати ҳақида истаган маълумотни олиш мумкин. Масалан, Туркистон шаҳар марказий бозоридаги гўшт павильонининг 2-қаватида бир ходимимиз касса аппаратини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни ўргатади, агар бузилса, тузатади ва бошқа тегишли маслаҳатларни беради. Туман ҳокимликларидаги тадбиркорлик бўлимларининг ҳар бирида касса аппаратлари учун масъул ходимлар бор. Зарур бўлса, улар солиқ органларига бевосита чиқиб, солиқчилар билан боғланишга ёрдам беришади.

Н. МАВЛОНОВА, 2020-03-21, 01:41 190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.