26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дарслар масофадан ўтилади

Коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи ҳар соҳада ўзгариш ясади. Таълим соҳасида ҳам масофадан туриб ўқишга ўтилади, дейилмоқда.

Ҳозирча мактаб ўқувчилари баҳорги таътилда, уйларида дам олишмоқда. Лекин 5 апрелда таътил муддати тугайди. Кейин-чи?

ҚР Таълим ва фан вазирлиги чиқарган буйруққа биноан ўқувчилар онлайн тартибида ўқитилиши мумкин.

Туркистон вилоятидаги мактаблар бундай тизимда ўқишга тайёрми?

Куни кеча вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Р. Жўлаев шу мавзуда брифинг ўтказди. 

Мутасаддиларнинг айтишича,  таълим жараёнидан ҳеч ким четда қолмайди. ҚР Таълим ва фан вазирлигидан топшириқ бўлган заҳоти, таътилдан чиққан болалар онлайн-режимда ўқитилади. Бу янгилик  барча ота-оналар, муаллимларга етказилади ва ўқув жараёни кечиктирилмасдан бошланади. Ҳозирча, идора вакиллари қанча ўқувчида компьютер бор-йўқлигини аниқлашмоқда.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Ардақ Садиқованинг маълумотига кўра, бугунги кунда бошқарма ўқувчиларни масофадан ўқитиш учун зарур бўлган интернет сифатини ўрганмоқда, болаларда смартфон, ноутбук бор-йўқлигини, улар интернетга уланган-уланмаганини аниқламоқда. Ҳозирча 1600 ноутбук тайёрлаб қўйилибди. Унда интернетсиз ҳам таълим жараёни учун керак бўлган маълумотлар (bilimbook) жамланган. Ўқитувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун дарслар  уйдан ташқарига чиқмасдан туриб ўтилади.

Лекин, бу таълим жараёни назоратсиз қолди, дегани эмас. Бу масала ҳам ҳал этилган. Қолаверса, ҳар бир мактаб ҳар куни ўз туман ва шаҳар таълим бўлимлари билан яқин алоқада бўлиб туради.

Хуллас, уйдан чиқмай туриб, мактаб ўқувчилари  дарсликлардаги маълумотларни ўқиб-ўрганиш ҳамда уй вазифаларини бажаришлари мумкин. 

Ҳозирча, яъни соҳада тайёргарлик ишлари кетаётган паллада болажонлар вақтини беҳудага сарфламай, интернет ёрдамида бепул таълим сайтларига кириб, бошқарма тавсияларидан фойдаланишлари мумкин:

Таълим контентига эга бўлган улкан база (40 мингта материал)  “Bilim media Group” (https://bilimland.kz);

Яхши таълим захираларига эга бўлган “Daryn Online” (https:// daryn.online);

Мактаб дарсликлари киритилган интерфаол захира, дарсликларнинг аксарияти “Алматікітап баспасы”ники – Платформа Opiq – www.opiq.kz;

ЯМТга тайёрланиш учун виртуал тренажёр – www.itest.kz;

Мактаб ўқувчилари ва талабаларга мўлжалланган таълим портали – https:// 100ballov.kz;

NIS Play - https://play.nis.edu.kz/application/registration;

STEM академияси. https://stem-academia.com/en-main-page/;

Бошланғич таълим дастури – iMektep- www.imektep-kz;

STEMни ўрганиш учун платформа – https://makeathon.kazneuro.kz.

Оммавий онлайн-таълим соҳаси лойиҳаси –  “Coursera” - https:// www.coursera.org/;

Мактаб ўқувчилари бепул фойдаланадиган нотижорат таълим ташкилоти – Хан академияси – https://ru. khanacademy.org/;

Коллеж талабалари кириши мумкин бўлган Atameken Academy (https:// atameken.co/ru/courses);

Олий ўқув юртлари учун:

Moodle – https:// moodle.enu.kz/;

Республика олий ўқув юртлари бўйича электрон кутубхона –  (https:// www.rmeb.kz);

QASAQSTAN TARIHY – https:// e-history.kz/ru/scorm;

“Вся элементарная математика” – https:// www.bymath.net;

Blended learning  https:// blendedlearning.pro.

Юқорида таъкидланган таълим дастурлари масофадан ўқитишни сифатли ташкил этиш, ўқувчининг мустақил ўқиши, кейин ўқитувчи томонидан назорат қилинишига мўлжалланган.

Онлайн ўқиш – ҳозирги дунёда кенг тарқалган тизим. Ундан барча ривожланган давлатлар фойдаланади. У ўзига хос қулайлик ва афзалликларга эга. Барча янгиликлар даставвал қийинчиликлар билан бошланади, кейин эса осонлашиши аниқ.

Н. МАВЛОНОВА, 2020-03-21, 01:48 50
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.