26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик волонтёрлар тиббий ниқоб тарқатди

Nur Otan партияси қошидаги Jas Otan ёшлар қаноти Туркистон вилоят филиалининг ўтюрак ёшлари коронавирусга қарши кураш ва сақланиш йўлида акция ташкил этишди. Улар Туркистон шаҳрида яшовчиларга вирусдан сақловчи ниқоблар тарқатдилар.

Уларни Туркистоннинг кўнгилли ёшлари ўз қўллари билан тиккан. Ниқобларнинг ўзгачалиги шундаки, улардан бир неча марта фойдаланиш мумкин. 

Шу билан бирга “ёшотанчи”лар фуқароларга хавфли касалликнинг олдини олиш ҳақида ахборот бериб, сақланиш йўлларини тушунтирдилар. Махсус варақалар тарқатилди. Фуқароларга бир кунда 100тача ниқоб тарқатган Jas Otan ёшлар қанотининг кўнгиллилари келгусида бундай ишларни давом эттирадилар.

Шунингдек, Туркистон вилоят «Ёшлар имконият маркази»нинг волонтёрларидан ташкил топган гуруҳ аъзоалари эса шаҳар кўчаларида, жамоат жойларида юрган одамларга 200га яқин тиббий ниқобни тарқатишди. Ёшлар вилоят миқёсидаги Болалар уйлари ва Қариялар уйлари, мактаб-интернатларга ҳам шундай қўллов кўрсатмоқчи. Улар кексалар ва ижтимоий аҳволи ночор, кўп болали оилаларга тиббий зарарсизлантирувчи суюқликлар ва муҳофаза ниқоблари, дори-дармон, озиқ-овқат етказиш ишларини йўлга қўймоқдалар. Сақланиш қоидалари бўйича тушунтириш ишларини узлуксиз давом эттириш режаланмоқда.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2020-03-21, 02:04 417
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.