26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саратонга йўл қўймайлик

Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳат-ташҳис тиббий марказида Қозоғистон Онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят онкология диспансери томонидан Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг “Юқори технология кунлари” дастурини амалга оширишга бағишланган семинар ташкил этилди. 

Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб ёшлар орасида хавфли ўсимта касаллиги тобора кўпаймоқда. Репродуктив ёшдагилар орасида ушбу хасталикнинг авж олиши эса, миллат келажагига хавф солиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу дарднинг олдини олиш чораларини оммалаштириш учун семинарга етакчи мутахассислар таклиф қилинди. 

Тадбирда Қозоғистон Онкология ва радиология илмий-тадқиқот институтининг директори, тиббиёт фанлари доктори, Миллий фанлар академияси академиги Диляра Қайдарова, Қозоқ репродуктив тиббиёт академиясининг бош директори, тиббиёт фанлари доктори, Миллий фанлар академиясининг мухбир аъзоси В. Локшин, Жанубий Қозоғистон вилоят онкология диспансерининг бош шифокори Н. Ўрманов ва бошқалар қатнашишди. 

“Онкологияда ёрдамчи репродуктив технологиялар”, “Бепуштликни даволашда ёрдамчи репродуктив технологиялар” мавзулари бўйича маърузалар ўқилиб, эрта ташҳис қўйиш ва даволаш йўллари муҳокама қилинди. 

 

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-06-22, 11:38 843
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.